Аллегри "Сассуоло"дан учралган мағлубият сабабини айтди
24 сен 2023 16:25
Новости
Аллегри "Сассуоло"дан учралган мағлубият сабабини айтди
"Бу мавсумдаги илк мағлубиятимиз, бундан ҳулосалар чиқариш керак. Бу ўйинга қадар ҳам феноменал даражада эмасдик ва ундан баттар ҳам бўлиб кетмадик. Ўйин стартидан олдин биз осмонларда парвоз қилаётгандек бўлдик, барчаси яхши эди. Бироқ оддий бўлмаган ҳолатлардан ҳулосалар чиқармагандик. Шундан кейин рақибнинг илк зарбаси гол билан якунланди, ўзимизни бошқаришни йўқотдик ва рақибга сингиб кетдик.
Бу ерда биринчи кун ишламаяпман ва жамоаларнинг кучли ва кучсиз томонларини биламан. Сўнгги кунларда жамоада огоҳлик қўнғироғига ҳеч қандай реакция бўлмаётганини кўряпман. Аммо кўнгилни тушириш керак эмас, олдинда ўйинлар, муҳим баҳслар кўп. Уларда фақатгина 3 очко учун ўйнаш керак.
Бу ўйинда бизга менталитет етишмади. Биз ҳали ҳам бутун ўйин давомида концентрацияни ушлаб қола олмаяпмиз. Қачонки тўпни рақиб жарима майдончаси ичига олиб кирганимизда ваҳимага тушиб қолаётгандек кўриняпмиз. "Лацио"га қарши ўйинда бундай бўлмаганди. Демак, бу ҳолатдан қониқмадим", - деди мутахассис.
"Ювентус" навбатдаги учрашувини 26 сентябрь куни "Лечче"га қарши ўтказади.
Комментарии