Аллегри Погбанинг ҳолати ҳақида гапирди
25 июл 2023 21:33
Новости
Аллегри Погбанинг ҳолати ҳақида гапирди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилано Аллегри ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Поль каби футболчиларнинг таркибда бўлмаслиги - шак-шубхасиз жамоа учун муаммо бўлди. Афсуски, у мавсумнинг энг қизғин палласини жароҳатини даволаш билан ўтказди.
Унинг айни дамдаги мақсади - жуда тез таркибга қайтариш. Унинг қачон жамоа билан машғулот қилишини билмаймиз. "Милан" ва "Реал"га қарши ўйинларда унинг майдонга тушиши эҳтимоли ҳам паст. Чунки асосий жамоа билан у деярли шуғуллангани йўқ.
Поль ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ унинг ҳолати ҳали зўр эмас. Янги мавсумда ундай бўлмаслиги керак", - деди мутахассис "Tuttomercatoweb" нашрига.
Франциялик хавбек ўтган мавсум А Сериянинг 6 ўйинида 108 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ҳолос.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии