RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Алишер Узоқов: “Вилоятда футболни тараққий этишида бор билимимни ишга солишга тайёрман” Новости

Алишер Узоқов: “Вилоятда футболни тараққий этишида бор билимимни ишга солишга тайёрман”

Яқинда Андижон вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти сифатида иш бошлаган Алишер Узоқов билан учрашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Алишер ака, вилоят футбол федерацисининг биринчи вице-президенти сифатида аввало ишни нимадан бошладингиз?
- Жорий йилнинг январь ойидан расман футбол федерациянинг биринчи вице-президенти сифатида иш бошладим. Раҳбариятнинг менга бўлган ишончини оқлашга харакат қиламан. Вилоятда футболни тараққий этишида бор билимимни ишга солишга тайёрман. Бу ерда қилинган дастлабки ишимиз, вилоятимиздаги Узавтосаноат АК тизимидаги қўшма корхоналарнинг футбол жамоалари ўртасида мини футбол бўйича Андижон вилояти Кубоги мусобақасини ўтказиш билан бошланди. Унда жами 7та жамоа иштирок этди. “УзДонгЖу”, “УзТонгХонгКо”, “УзСемЮнг”, “УзКорам”, “GM-UZB”, “УзДонгЯнг” ҳамда “УзХанВу” жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун кураш олиб борди. Айтиш керакки, турнир ўзига яраша қизиқарли ўтди. Қолаверса турнирда ўзини кўрсатишга эришган йигитлар вилоятимиздаги “Турон-С” профессионал футзал жамоасига манзур бўлди. Бош мураббий Рустам Абдиев айрим ўйинчиларни кўз остига олиб келажакда уларни кўрикка таклиф этишини билдирди.  

- Ўтган йили ҳам вилоят футбол федерациясида фаолият олиб боргансиз. Демоқчимизки, бу иш сизга янгилик эмас. Эндиликда биринчи вице-президент сифатида қандай режаларингиз бор?
- Режалар улкан. Бунгача ушбу лавозимда фаолият юритган раҳбарларнинг ишини давом эттирган холда, вилоят футболи савиясини янада оширишга харакат қиламиз. Албатта бу йўлда ишларни бошлаганмиз. Энг аввало болалар футболига эътиборни кучайтирдик. Қолаверса ҳакамлар ва мураббийларни ўқитиш тизимини ҳам такомиллаштирмоқчимиз. Аёллар футболига ҳам эътибор қаратган холда, бу борада турли мусобақаларни ташкил этишни ўйлаб турибмиз. Шунингдек жорий йил давомида ёш ҳакамларимиз учун тўртта ўқув-семинар ташкил этилади.  


- Яқинда вилоятда “С” мураббийлик ўқув-курслари ташкил этилгани ҳақида хабаримиз бор. Шу ҳақда ўзингиз кенгроқ маълумот бериб ўтсангиз?  
- Ҳа, чиндан ҳам Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган Андижон шаҳар “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати”да икки ҳафталик халқаро ОФК “С” сертификати учун ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда. Унга ОФК инструктори Усмон Тошев бошчилик қилмоқда. Унга федерацияда иш олиб бораётган малакали мутахассис, собиқ ҳакам Шуҳрат Ҳакимов ассисентлик қилмоқда. Ўқув-курсларида 23 нафар мураббийлар иштирок этмоқда. Биласизми вилоятимизда иқтидорли мураббийларни кашф этиш учун аввало уларни “С” лицензиясига ўқитиш лозим. Шуни инобатга олиб, вилоят футбол федерацияси “С” сертификати учун ўқув-курсларини ташкил этди.   

- Жорий йил вилоят футбол федерацияси нечта мусобақа ўтказади?
- Йил давомида ҳисоб китобларимизга кўра умумий 15та мусобақа ўтказишни ўйлаб турибмиз. Унга болалар ўртасидаги турнирлардан ташқари иккинчи лига чемпионати, аёллар ўртасидаги мусобақа ва фахрийлар иштирокидаги турнирлар киради.   

- Иккинчи лигага ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим. Фикримизга қўшиласизми?
- Ўтган йили иккинчи лигада жами 12та жамоа иштирок этганди. Менимча турнир қизғин кечди. Бу йил ҳам имкон қадар жиддий назорат қиламиз ва лигага бўлган эътиборни кучайтирамиз. Туманларда футбол оммавийлигини кўтариш мақсадида шахсан ўзим туман ҳокимлари ва ҳомий ташкилотлар билан учрашиб айрим туманларимизда ҳам жамоа ташкил этишга харакат қиламиз. Хусусан Асака шаҳри ва Пахтаобод, Избоскан, Олтинкўл, Балиқчи, Хўжаобод, Бўз туманларида иккинчи лига жамоалари йўқ. Лекин ушбу туманларда иқтидорли футболчилар борлигига шубҳа йўқ. Қолаверса ушбу туманларда ҳам футбол мухлислари етарлича топилади. Улар ҳам ўз туманида жамоаси бўлишини исташи турган гап. Ишонаманки бу йилги иккинчи лига мусобақаси янада қизиқарли ўтади.   

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика