RU

Последние новости

13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  0 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  21 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  22 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  26

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди" Новости

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди"

Про лига иштирокчиси "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Алишер Шоғуломов раҳбарлигидаги жамоа аъзолари йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 5:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамизда 80 фоиз нарсани ўзгартирдик. Футболчиларимизни айримларини ижарага берган бўлсак, яна баъзиларини шартномаси якунланди. Шу боис таркибни ёшартирдик, янгиладик. Олдимизга олий мақсадларни қўйганмиз. 

Кўрганингиздек янги африкалик легионер ҳужумчи Сандей Сонг билан уч йиллик шартнома имзоладик. Туркия клубидан жамоамизга келди. Ўзини кўрсатишига ишонаман. Шерзод Қодиров ҳозирда жамоамизда шуғулланмоқда, агарда келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Агарда Суперлига жамоаларидан таклифлар тушса кўриб чиқамиз. 

Иброҳим Томивани "Оқ-тепа"да ўйнашини ўзимиз ҳам истагандик. У аслида ўтган мавсумда "Бунёдкор" жамоасига ўтиши керак эди. Лекин, маълум сабабларга кўра бу амалга ошмаганди. Вадим Карленовичга ваъда бергандим. Томивани "Бунёдкор"да қолиши тўқсон фоизга аниқ бўлиб улгурган. Агарда у шахсий томонларини келиша олса мавсумни янги жамоада бошлайди. 

Серхио Маринангелини "Машъал"га ўтишига муносабатим оддий. Ушбу мураббийга янги чақирув тушди. Биз ҳар бир мураббий ва футболчининг ўсиши учун ҳисса қўшишни истаймиз",- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика