RU

Последние новости

17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  6 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3

Алишер Саматов: ”Навбаҳор”да аҳил жамоа шаклланган” Новости

Алишер Саматов: ”Навбаҳор”да аҳил жамоа шаклланган”

Жорий мавсумни 8-ўринда тугатган “Навбаҳор”да молиявй муаммолар борлиги айтилаётир.

Шунга қарамай жамоанинг қайд этган натижасини ижобий баҳолаш мумкин. Чунки қарздорликлар сезиларли даражада бўлишига қарамай, “Лочинлар”нинг иштироки чакки бўлмади. Жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурган Алишер Саматов билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- “Навбаҳор”да иккинчи мавсумни ўтказдингиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Бу йил кўрсатган ўйинимдан қониқдим ҳам қониқмадим ҳам дейишим мумкин. Ўртача. Лекин имкон қадар доим жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга харакат қилдим. 


- Ўтган йили 7-ўринни эгаллагандинглар. Бу йил эса жамоа 8-ўрин билан чекланди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Жамоамнинг эгаллаган ўрнидан шахсан мени кўнглим тўлмади. Сабаби биз бунданда юқори ўринни банд этишимиз мумкин эди. Йигитлар билан ўзаро маслаҳатлашган холда, 6-ўрин учун кураш олиб боришни мақсад қилгандик. Афсуски ўтган йилги ўриндан бир поғона пастладик. Тўғриси, бунга бир нечта сабабларни кўрсатиш мумкин. Эхтимол биз футболчилар сўнгги турларга жиддий тайёрлана олмагандирмиз. Шунингдек айрим баҳсларда тайёр ғалабани қўлдан чиқариб юбориб, қимматли очколардан маҳрум бўлдик. Бу жуда алам қилди. Хусусан илк турда “Машъал”ни ўз уйимизда қабул қилиб, кутилмаганда ютқазиб қўйдик. Чемпионатнинг очилиш ўйини бўлгани учун қандайдир ҳаяжон бўлдими... Билмадим. Кейин чемпионат охирларида сафарда “Шўртан”га қарши учрашувда ҳам ютаётган пайтимизда ҳотиржамликка берилдик шекилли, ўз дарвозамиздан кетма-кет тўп ўтказиб юбориб, уч очкони бой бердик.

- Яна қайси ўйинлар “Навбаҳор” учун қийин ўтди?
- Умуман олганда осон учрашувнинг ўзи бўлмади. Ҳар бир баҳс ўзига яраша мураккаб кечди. Айниқса водий дербиларида жиддий кураш бўлди. Қолаверса ўз уйимизда “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” каби етакчи клубларга қарши ўтказган ўйинларимиз ҳам жуда қийин бўлди. Энг аламлиси чемпионатнинг сўнгги турида “Локомотив”га қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз бўлди. Сўнгги икки дақиқада иккита гол ўтказиб юбориб, қимматли очколардан мосуво бўлдик. Акс холда чемпионатни 7-ўринда якунлардик. 


- Лекин сўнгги пайтларда “Навбаҳор”да молиявий муаммолар борлиги айтилмоқда. Айтишларича 7та ойлик ва 10та мукофот пуллари ҳанузгача берилмаган. Лекин шунга қарамай жамоа 8-ўринни эгаллади. Шу томондан олиб айтадиган бўлсак, бизнингча бу яхши натижа. Фикримизга қўшилсангиз керак?
- Албатта. Очиғини айтиш керакки, клубда молиявий муаммолар ҳамон кўндаланг турибди. Бош мураббийимизнинг далдаси ва ишончини суистеъмол қилмасдан, шу кунгача ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга чиқдик. Моддий қийинчилар бартараф этилишига вада беришган. Кутяпмиз шуни.

- Мураббий ва футболчилар ўрасида ишонч асосий ўринга чиқибдида?
- Шубҳасиз. Бахтиёр Аъзамович шундай қийинчилик пайтда ҳам шогирдларини ўйинга қандай тайёрлашни яхши билади. Мураббийимиз бизга доим ишқибозлар ҳурмати учун ҳам сидиқидилдан ўйнашимиз кераклигини таъкидлаб келади. Ашурматов ўз вақтида футболчи бўлгани учун ҳам ўйинчилар билан қандай тил топишишни билади. Кейин вадасини устидан чиқиши натижасида кўпчилик билан яхши муносабатда.   


- Барибир ойлик маошини ўз вақтида олмай юрган футболчи руҳий томондан ҳам “синиб” қолса керак. Иштиёқ пасайиб кетади тўғрими?
- Бўлиши мумкин. Лекин бизда аҳил жамоа йиғилган. Футболчилар ўртасидаги муносабат доимо аъло даражада. Бу бизнинг энг катта ютуғимиз бўлди дейиш мумкин.

- Айни пайтда сизга олий лиганинг бошқа клубидан таклифлар бўлаётгани ҳақида эшитдик. Айтингчи мухлислар сизни келаси йил ҳам “Навбаҳор”да кўрадими ёки жамоангизни ўзгартиришни ўйлаяпсизми?
- Худога шукур, чорловлар йўқ эмас. 2-3та клубдан таклиф бўлмоқда. Лекин аниқ бир тўхтамга келмадим. “Навбаҳор” раҳбарияти яқин кунлар давомида қарздорликларни бартараф этишни айтган. Ҳозирча шуни кутиб турибмиз. Агарда пулларимизни олсак ва Ашурматов жамоада қоладиган бўлса, менимча таркиб сақланиб қолади. Акс холда асосий таркибнинг 70 фоиз клуб билан хайрлашиши ҳам мумкин. Шу боис қани кутайликчи, шу ҳафта барчаси маълум бўлиши керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика