RU

Последние новости

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   2 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  3 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Алишер Азизов: “Ўтган йил “Қизилқум”ни мағлуб этгандик, бу сафар ҳам шунга интиламиз” Новости

Алишер Азизов: “Ўтган йил “Қизилқум”ни мағлуб этгандик, бу сафар ҳам шунга интиламиз”

Бугун бўладиган "Обод" ҳамда "Қизилқум" жамоалари учрашувига қизиқиш кучли. Биз ўйин олдидан "Обод" клубининг етакчи ҳужумчиси Алишер Азизовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Чунки орқага йўл йўқ. Ўтган турларда жамоамиз ўзидан ёмон таассурот қолдирмаган бўлса-да, натижалар биз ўйлагандек бўлмади. Футболда эса натижа бирламчи саналади. Шунинг учун бугунги ўйинда қандай қилиб бўлмасин "Қизилқум"ни мағлуб этишимиз керак, - дейди ҳужумчи.

- Жамоа мавсумолди ўртоқлик учрашувларида анча сермаҳсул ўйин кўрсатган эди. Аммо миллий чемпионатда ҳозирча рақиблар дарвозасига йўл топа олгани йўқ. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Аввалги ўйинларда жамоа ҳимояга жиддий эътибор қаратган ҳолда натижа учун тўп тепди. "Қизилқум"га қарши ўйинда янгича тактикада ҳаракат қиламиз ва ўйлайманки бугун жамоа ўзининг нохуш анъанасига барҳам беради.

- "Обод" ўтган йили кубок баҳсларида навоийликлардан устун келганди...
- Бу сафар ҳам рақибимизни енгишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизда кайфият аъло ва шу руҳиятни ўйиндан кейин ҳам сақлаб қолишга интиламиз.

- Жароҳатингиздан фориғ бўлиб улгурдингизми? Бугун асосий таркибда майдонга тушишингиз мумкинми?
- Ҳа, жароҳатдан қутилдим. Майдонга тушиш-тушмаслигимни эса мураббийлар ҳал қилишади.

"Обод" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика