Алиризо Жаҳонбахш: "Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан"
		
		15 янв 2024 17:11
        Новости	
	 
				 
				Алиризо Жаҳонбахш: "Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан"
Эрон терма жамоаси вингери Алиризо Жаҳонбахш кеча бўлиб ўтган Фаластин терма жамоаси (4:1)га қарши ўйиндан сўнг Championat.Asia'га интервью берди. Интервьюни бу ерда ўқишингиз мумкин, Алиризо эса бироз олдин сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиуллин билан гаплашди. Улар яхши таниш ва дўстона руҳда суҳбатлашишди.
А.Ж.: Салом, сизни кўришдан мамнунман. Ишларингиз қандай?
Championat.Asia: Салом, ҳаммаси яхши. Сизни Тошкендаги жаҳон чемпионати саралаш ўйинида кутгандик, аммо келмадингиз.
А.Ж.: Ҳа, жароҳатим бор эди. Ўзбекистонга қарши беллашувдан битта ўйин олдин тиззамни жароҳатлаб олдим. Бугун эса майдонга чиқдим. Эрон терма жамоасига қарши жавоб ўйинига борасизми?
Championat.Asia: Ҳа, балки борармиз.
А.Ж.: Сизни кўриб турганимдан жуда ҳам хурсандман!
Championat.Asia: Биз ҳам! Ўзбекистоннинг Осиё кубогида Эронга қарши ўйнашига умид қиламан. Балки, ярим финалларда.
А.Ж.: Турнир қандай кечишини кўрамиз. Терма жамоангиз учун илк ўйин қандай ўтди? Ўйин боришини назорат қилдингларми?
Championat.Asia: Сурия билан ўйнадик, гол уриш учун имкониятлар бўлди.
А.Ж.: Сурияга қарши ўйнаш доим қийин бўлган...
Championat.Asia: Ҳа, улар доим жарима майдончасида "автобус қўйишади". Уларни Эктор Купер бошқармоқда, бу кўп нарсадан далолат беради.
А.Ж.: Ўзбекистон терма жамоасида барчаси яхши бўлишига умид қиламан. Кейинги ўйин ким билан?
Championat.Asia: Иккинчи ўйин Ҳиндистонга қарши. Ютишга умид қиламиз. Учинчи ўйин эса Австралияга қарши...
А.Ж.: Сизларда барибир имконият бор. Ўзбекистон – яхши жамоа.
Championat.Asia: Гуруҳдан чиқамиз деб ўйлайман, аммо плей-оффда кимга тушишимиз ноаниқ. Балки умуман Японияга тушармиз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии