RU

Последние новости

12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  3 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  4 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  6 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар Новости

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар

Эртага, 30 сентябрь куни ОЧЛда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Ундан олдин эса ортда қолган нимчорак финал беллашувларига оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз. Уларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши баҳсда жами 17та зарба (блок қилинган зарбалар билан бирга) берди ва бирорта гол ура олмади. Бу 2013 йилдан бери гол урмаган жамоа томонидан берилган энг кўп зарба бўлди.


- Қизиғи, "Ал Сад"нинг кўп зарба бериб (блок қилинган зарбалар билан бирга) гол уролмаган олдинги ўйини ҳам айнан "Персеполис" билан бўлган. 2018 йилнинг октябрида қатарликлар форслар дарвозаси томон 16та зарба бериб, гол уришни уддалай олишмаган.


- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши учрашувда 8та вазият яратди. Бундан олдин жамоа 2018 йилнинг октябрида айнан "Персеполис"га қарши тўқнашувда 10та вазият яратиб гол ура олмаган.


- "Персеполис" таркибида Чемпионлар лигасида учта ўйинда гол уролмаган ҳужумчи Иса Ал Касир охирги иккита ўйинда гол уришни уддасидан чиқмоқда.


- Нимчорак финалнинг 4 ўйинида ҳеч бир ўйинчи "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновчалик кўп вазият яратмади. Шу куни Алижонов 3та вазият яратди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида ўзининг охирги 9та ўйинида майдонни голсиз тарк этмаяпти (10та гол).


- "Ал Насср"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Султон Ал Ғаннам жамоасининг ОЧЛдаги охирги 6та голидан 3тасига голли пас берган. У бундан олдинги 9 учрашувда (ОЧЛда) бор йўғи битта голли пас берган.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика