Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди
08 сен 15:11
Новости


Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди
Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Али Алиев ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Бельгиядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:6) истеъфога чиқишини эълон қилди.
Бу ҳақда sports.kz хабар берди.
"Бўлган ҳамма нарса... Мағлубиятга мен айбдорман. Бунинг учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Мен истеъфо бўйича ариза ёзаман ва қайтганимиздан сўнг дарҳол президентга хабар бераман", – деди Алиев ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 5 ўйинида бор-йўғи 3 очко тўплашга муваффақ бўлганди. Али Алиев бошчилигидаги жамоа Бельгиядан ташқари Уэльс (1:3, 0:1) ва Шимолий Македонияга (0:1) ҳам мағлуб бўлди ва гуруҳнинг асосий аутсайдери – Лихтенштейн термаси (2:0) билан ўйинда ягона ғалабасига эришди.
Похожие новости

Комментарии