Александр Хомяков: "Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди"
27 июл 2016 12:21
Новости
Александр Хомяков: "Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди"
"Бу баҳсда ёмон ўйин кўрсатмадик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз биринчи учрашувда кўп хато қилдик ва шу боис бугунги ғалаба бизга таътимади. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда, "Локомотив" билан ўйинда тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди. Шу боис йигитлардан фақат майдонда ўзини кўрсатишини ва чиройли ўйин ташкил этишни сўрадим. Иккинчи давра олдидан биз учун жуда муҳим баҳс бўлди. Бу ўйинда қарши ҳужумда ўйнаш самарасини кўрдик. Биз ўйиндан қониқдик.
Кўпчилик "Машъал" ёпиқ ўйин кўрсатмоқда, "Машъал" антифутбол кўрсатмоқда демоқда. Бизни услубимиз бундай эмас. Бугунги баҳсда буни кўрдик.
Иккинчи даврада таркибни кучайтиришни режалаштирганмиз. Эркиновга "Насаф"дан таклиф бўлди шу боис жамоани тарк этишни сўради. Мен унга омад тилайман. Деркач ва Павленко қўшилди ва бошқалар билан музокара якунланиб қолди. Расман маълум бўлса эълон қиламиз" , - дейди Хомяков.
Комментарии