RU

Последние новости

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз" Новости

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, бугунги ўйинни бой бердик. Босимларга бой учрашув бўлди. Биз чемпионатдаги кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераяпмиз. Бу нимадан далолат беради? Жамоада инқироз бор, ўйин борасидаги инқироз. Бугун 0:2 дан ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олдик. Йигитлар курашишди, албатта уларга характер учун миннатдорчилик билдираман. Лекин рақиб ҳам ғалаба учун охиригача курашди, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон" биринчи даврани яхши ўтказганди. Иккинчи даврадаги  натижалар эса қониқарсиз. Буни қандай изохлайсиз?

- Юқорида айтдим, бизда ўйин борасидаги кризис бор, шунақа вазиятдамиз. Нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ, тизимли инқирозга тушиб қолдик. Ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин кутилганидек натижа бўлмаяпти. Бу вақт билан боғлиқ жараён, олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Жамоа сўнги 3 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабоннинг айблари борми?

- Бутун жамоанинг айби бор. Жамоанинг ўзида нимадир ўхшамаяпти. Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз. Биз ҳам ғалабаларни истаймиз, натижа учун курашаяпмиз. Бироқ, ҳозир жамоада шунақа муаммо бор. Таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

- Европа клубларида психолог-руҳшунослар ишлайди. Бизда ҳам шу жараённи ташкил қилинса бўлмайдими?

- Мураббий ўзи руҳшунос бўлиши керак. Ҳар бир футболчининг имкониятларини, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Лекин, яхши таклиф экан, футбол клубларида шунақа иш ўрни ташкил қилинса, менинг фикримча ёмон бўлмасди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика