RU

Последние новости

20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  1 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  6 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  4 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  16

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди” Новости

Александр Хомяков: “Регламентга ўзгартириш киритилишида бироз шошқалоқлик бўлди”

“Нефтчи” – ” Машъал ” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

– Бугун шогидларим  ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишмади. Балки жадвалдаги ўрнимиз ҳам бунга таъсир қилаётгандир. Баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Аламлиси, хар иккала бўлимни ҳам гол ўтказиб юбориш билан бошладик. Фикримча, йигитлар чемпионатни  эрта якунлаб қўйишди, чоғи. Мен мураббийман. Менинг вазифам футболчиларни хар бир баҳсда охиригача курашишга даъват этишдан иборат ҳисобланади.

“Нефтчи” ҳақида фикрларингиз?


– Фарғона жамоасини охирги баҳсларини кузатиш имконияти бўлмади. Бироқ ҳимоя чизиғи анча кучайган эканлиги, шунингдек интизомли футбол йўлга қўйилгани мени эътиборимни тортди. Шу ҳолос. Очиғи, рақиб ҳақида чуқур фикр билдириш мен учун мураккаб ҳисобланади.

– “Машъал”нинг япониялик легионери нега майдонга тушмади?


– Баҳс давомида мажбурий ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабаб уни майдонга туширишнинг имкони топилмади.

– Кейинги йили Олий лигада 12 та жамоа бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?


– Мавсум тугашига 4 тур қолганда регламентга ўзгартириш киритилиши бироз шошқалоқлик бўлди деб ўйлайман. Чемпионат тугаганидан сўнг барча клуб вакилларини йиғиб маслаҳат қилинганда, балки овоз йўли билан бу масала ўз ечимини топганда мақсадга муваффиқ бўларди, – деди Александр Хомяков.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика