RU

Последние новости

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  45 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман" Новости

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман"

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.
Куни кеча жамоа "Бунёдкор"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Қалдирғочлар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйиндан сўнг "Машъал" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентдаги йиғин режадагидек давом этмоқда. Бу пайтда, шундай стадионда, "Бунёдкор"дек кучли рақибга қарши назорат учрашувини ўтказдик. Ажойиб ўйин бўлди, умуман олганда тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда. "Бунёдкор"дан фарқли равишда бизда ҳали вақт бор. Бир қатор камчиликлар устида ишлашимиз керак. "Бунёдкор"га эса ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Шабаб"га қарши баҳсда омад тилайман", - дейди Александр Хомяков.

"Кейинги режаларимиз? 7 февралда "Пахтакор" билан, 11 февралда "Олмалиқ" билан ўйнаймиз. Шундан сўнг қисқа танаффус бўлади ва адашмасам 15 февраль куни "Бухоро"га қарши майдонга тушамиз".

"Ҳозирча таркибимизда у қадар кўп янги футболчилар йўқ. Булар Аваз Агалиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Эркинов. Таркибни кучайтириш бўйича иш давом этмоқда. Лекин янги мавсум учун таркибимиз деярли 90 фоизга шаклланиб бўлди.

"Янги легионер келиши борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳозирча мендан бундай маълумот йўқ. Микита Букаткин жамоани тарк этди".

"Зоҳир Қўзибоевнинг "Насаф"га бориб қайтиши борасидаги воқеа борасида ҳеч нима билмайман. Лекин унинг "Машъал"га қайтганидан албатта хурсанд бўлдим. У бизга ас қотиши аниқ", - дейди "газчилар" устози.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика