RU

Последние новости

11:00Бруну Фернандеш битта шарт билан МЮда қолишга тайёр  0 10:38Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг илк бор Тошкентда ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 жамоасининг учрашувига чипталар сотувга чиқарилди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  3 10:12Ямал, Невеш, Гарначо – Golden Boy учун асосий даъвогарлар. Рейтингдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олган  0 09:45ПСЖ «Манчестер Сити» футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» футболчисини 80 миллионга сотишга рози  3 09:18Жозе Моуриньюнинг Туркиядаги маоши маълум  5 08:52Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди  4 08:25Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  6 08:05Ўртоқлик ўйини. Испания - Андорра 5:0  0 07:59А Серияда трансфер нархлари янгиланди. Шомуродовнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  1 07:55Ўртоқлик ўйини. Франция - Люксембург 3:0  0 07:50Ўртоқлик ўйини. Бельгия - Черногория 2:0  0 07:45Ўртоқлик ўйини. Норвегия - Косово 3:0  0 07:40Ўртоқлик ўйини. Дания - Швеция 2:1  0 07:32ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз Туркманистонга қарши баҳс олиб боради  10 00:53"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди  6

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» Новости

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
24 мар 11:55:13
Sayfuddinovich86
Hech bo'lmasa, 90 minutdan 55-60 minut futbol o'ynang !!!
"Toza o'yin vaqti" reytinglarida oxiridan birinchi bo'lish uyatmasmi, murabbiy?
   
24 мар 08:44:08
shoqosim
Kuchlisi yutsin
   
24 мар 08:40:52
Abdulboyis Karimov
Насиб булса стадионда туриб. Андижонди куллаймиз. Факат галаба Анжан!!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика