Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди
		
		06 июн 2024 08:52
        Новости	
	 
				 
				Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди
Таниқли ҳайкалтарош Хавьер Морено томонидан яратилган ёдгорлик ярим ҳимоячининг 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган ЖЧ-2010 финалида Нидерландияга қарши ўйинда (1:0) Испания терма жамоасига ғалаба келтирган голидан илҳомланган. У «Карлос Белмонте» стадиони яқинида ўрнатилди.
Ўз шаҳрининг элчиси бўлган 40 ёшли футболчи тадбирда иштирок эта олмади, бироқ миннатдорчилик видеосини юборди.

«Бу воқеа мени жуда таъсирлантирди. Мен шаҳримга, оиламга ва фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча одамларга миннатдорчилик билдираман. Мен ўз авлодимдан фахрланаман, айнан Альбасете фарзанди эканлигим мен учун катта шараф.
Ушбу санъат асари мен учун ва футболимиз учун катта аҳамиятга эга бўлган бир лаҳзадан илҳомланган. Биз барчамиз бу голдан хурсанд бўлганмиз ва энди доим шу лаҳзанинг бир қисмини ҳис қилишимиз мумкин», деди испаниялик футболчи.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии