RU

Последние новости

00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  0 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  7 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  10 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  34 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  13 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» Новости

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
24 мар 11:55:13
Sayfuddinovich86
Hech bo'lmasa, 90 minutdan 55-60 minut futbol o'ynang !!!
"Toza o'yin vaqti" reytinglarida oxiridan birinchi bo'lish uyatmasmi, murabbiy?
   
24 мар 08:44:08
shoqosim
Kuchlisi yutsin
   
24 мар 08:40:52
Abdulboyis Karimov
Насиб булса стадионда туриб. Андижонди куллаймиз. Факат галаба Анжан!!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика