RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ" Новости

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эканлиги аниқ эди. Бугун ғалаба қозона олган жамоа мусобақа жадвалида анча юқорилаб оларди. Рақиб бугун тартибли ҳимояланди ва кўпроқ қарши ҳужумларга суянди. Битта хато барчасини ҳал этиши мумкин эди. Афсуски, бугун ҳам гол ура олмадик. Ҳимоя хато қилмаганимиз мени хурсанд қилди, лекин рақиб вазиятларга эга бўлди. Бугунги натижани адолатли деб ўйлайман", - деди Александр Хомяков.


- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Бизга қанотдаги креативлик етишмади. Майдон маркази орқали ҳужум қилиш хавфли эди. Ўзгаришлар эса ўйинимизни кучайтирди дея олмайман. Бугунги ўйин натижасини захирадан майдонга тушадиган футболчилар ҳал этиши мумкинлигини барчага айтган эдим. Афсуски, бундай қила олмадик.

- Мавсум якунланиб бормоқда. "Андижон" эса очколарни йўқотишда давом этмоқда. Раҳбарият, мухлислар ва футболчиларни бу жиҳат хавотирлантиряптими?

- Албатта. Биз иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик ва битта ғалаба қозондик, холос. Бу бизни хавотирлантираётгани аниқ.

- Анча вақтдан буён майдонга тушмаётган ёки сўнгги дақиқаларда ўз имкониятига эга бўлаётган Лука Згурский бугун асосий таркибдан ўрин олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- "Қизилқум" уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоа эди. Згурский марказий ҳимоячиларнинг эътиборини тортиши керак эди. Иккинчидан, у сўнгги машғулотларда ўзини яхши томонлама намойиш этганди. Шу сабабли, унга ишонч билдиргандим. Лука жуда ёмон ўйнади дея олмайман. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо биз бугун деярли вазиятлар ярата олмадик.

- Кейинги мавсумда Виталий Левченко "Андижон" жамоасида иш бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бундан хабардормисиз?

- Мендан сўраяпсизми? Бу менга боғлиқ эмас. Натижалар яхши бўлмаяпти, лекин барчаси раҳбариятга боғлиқ. Барчаси раҳбариятнинг қарорига кўра бўлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика