Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда маҳорат ўз сўзини айтади"
17 авг 2021 21:42
Новости
Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда маҳорат ўз сўзини айтади"
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.
"Кейинги босқичга йўлланма олишни истагандик, лекин ўхшамади. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман. Қайсидир маънода бундай ўйинларда маҳорат ҳам ўз сўзини айтади", – дейди Александр Хомяков.
- Ўнг қанотда дастлаб Зафар Акрамов ўйнади. Кейин эса ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга тушди. Акрамовнинг ҳаракатлари ёқмадими?
- Саволингизни тушундим. Ёқди ёки ёқмади? Улар қиз бола эмас. Футболчилар қайсидир жойда кўрсатмаларни тўлиқ бажаришмади. Кўрган бўлсангиз, бизда қанотлар ишлагани йўқ. Тўғрисини айтсам, эътирозлар кўп. Биз кимнидир маҳорат эвазига ютадиган ҳолатда эмасмиз. Характер, ҳиссиётларни ишга солиш керак. Майдонга жентльменлардек тушдик.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии