RU

Последние новости

11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  5 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  3 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  3 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин" Новости

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.


- Ушбу мағлубият учун реванш олган бўлардим. Аммо "Навбаҳор" ўз кучи, даражасида ўйнади ва ташаббусга эга бўлди, яхши вазиятлар яратди. Биз эса жиддий имкониятларга эга бўлмадик. Шу сабабли "Навбаҳор" адолатли ғалаба қозонди, деб ҳисоблайман ва уларни табриклайман.

- Ижтимоий тармоқларда "Андижон" клубининг молиявий ҳолати танг эканлиги борасида маълумотлар берилмоқда. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу борада гапира олмайман. Келинг, бу саволни очиқ қолдирамиз. Жамоа белгиланган режа асосида ўйинларга тайёрланмоқда. Яшаяпмиз, ҳаёт давом этади. Барчанинг ўз муаммоси бор. Келинг, ўйин бобида гаплашайлик. 

- Суперлиганинг сўнгги икки учрашувида "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқда. Шу паллада 5 ҳимоячи билан ўйнаб, натижани ушлаб қолиш мумкинмиди?

- Олти ёки етти ҳимоячи билан ўйнаса ҳам бўларди. Бундай ўйнашдан маъно нима? Масалан, бир ўйинда 10 ҳимоячи билан ўйнасак ҳам бўларди. Гап бунда эмас. Савол бироз нотўғри. Бундай паллада Сиз ўйиннинг боришини, голлар қандай урилганини ҳисобга олишингиз керак. Масалан, бугун беш ҳимоячи билан ўйнашдан маъно бўлмасди. Баъзида ҳолат ярим ҳимоячиларнинг ҳимояга ёрдам беришини тақозо қилади. Ўтган ўйинда биз сўнгги бурчак зарбасида ҳаводаги курашда мағлуб бўлмаганимизда эди. Шу сабабли саволни нотўғри деб ҳисоблайман. Керак бўлса олти ҳимоячи билан ҳам ўйнатаман. Шунчаки бу ердаги ньюанслар бошқачароқ. 

Жисмоний ҳолат бўйича ютқазмадик, ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки қаердадир эътиборни йўқотяпмиз. Қаердадир маҳорат етишмаяпти. Тўғри, чемпионатнинг сўнгги икки ўйинида 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборяпмиз. Аммо бунга ҳали ўзим ҳам жавоб топганим йўқ.

- Чемпионатдаги "Навбаҳор"нинг Кубокдаги "Навбаҳор" билан фарқи нимада?

- Фарқ доимо бор. Умуман олганда, "Навбаҳор" билан ўйнаш доим қийин бўлган. Биз ҳам ҳаракат қиляпмиз, ўсиш жараёнидамиз. Агарда ўтган ўйинда "Навбаҳор" тотал устунликка эга бўлган бўлса, биз асосий вақтимизни ҳимояда ўтказган бўлсак, бугун эса биз ўйинни назорат қилишни истадик, тўп билан хотиржамроқ бўлдик. Бугунги ўйин ҳолати менга кўпроқ ёқди. Шунда ҳам ҳужумда муаммоларимиз кўплигини билиб турибмиз. Вазиятларимиз кўп эмас, асосан стандартлардан кейин имкониятларга эга бўляпмиз. Ўтган ўйиндан ҳам, бугунги ўйиндан ҳам мамнунман. Ҳаракат қиляпмиз, бироқ тажриба етишмаяпти. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика