Александр Волков: "Ҳозир "Қўқон-1912" яраланган шердек"
14 мая 2016 21:33
Новости
Александр Волков: "Ҳозир "Қўқон-1912" яраланган шердек"
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Ўйиндан икки хил таассурот олдим. Тўғри йирик ғалабага эришдик, аммо жамоа тўхтаб қолганидан норозиман. Ҳисоб бўйича эмас, ўйин борасида эътирозим бор. Биринчи бўлимда 3та гол урганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик. Танффусда буни таъкидлагандим. Яхшики гол ўтказганимиздан кейин яна иккита тўп киритиб йирик ғалабани тантана қилдик. Бу жамоа билан кубок баҳсида ўйнаймиз. Бир жамоани икки марта мағлуб этиш жуда қийин. Кейинги баҳсга эртадан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. "Қўқон-1912" яраланган шер, шу боис кубок баҳсида бизга осон бўлмайди", - дейди Волков.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Комментарии