RU

Последние новости

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари! Новости

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» украиналик ҳужумчиси Александр Пишур ва «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет ғолиб чиқди.

Ўзбекистон чемпионатининг авгувст ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар 12 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббий ўртасидаги курашда «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет, «Динамо» устози Равшан Ҳайдаровни икки баллга ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Нефтчи» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Олмалиқ»ни 4:0, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Гулистон» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа барча учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди.

Футболчилар орасида эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишур сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сентябрь ойи давомида учта ўйинда жами учта гол урган «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев ундан 5 балл кам жамғарди. Қайд этиш жоиз, Пишур бунгача март ва апрель ойлари сўровномасида иккинчи, май ва август ойи сўровномаларида учинчи, июнь ойи сўровномасида эса тўртинчи бўлган эди.

Сентябрь ойи давомида «Бунёдкор» Олий Лига доирасида учта ўйин ўтказди. 19-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 18-турда «Шўртан», 20-турда эса «Бухоро» билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ Пишур ўзини Олий Лига ўйинларида эмас, балки 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида кўрсатди. Унинг «Насаф» дарвозасига йўллаган икки голи «Бунёдкор»га кетма-кет иккинчи, жамоа тарихидаги тўртинчи кубокни келтирди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Александр Пишур («Бунёдкор») – 20 балл.
2. Носир Отақўзиев («Нефтчи») – 15 балл.
3. Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 7 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо»), Фаррух Шотурсунов («Динамо») – 6 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Амет Мемет («Нефтчи») – 21 балл.
2. Равшан Ҳайдаров («Динамо») – 19 балл.
3. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 11 балл.
4. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 6 балл.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика