"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди
01 авг 2025 10:27
Новости
"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди
“Пахтакор”га қарши баҳсда жамоа сардори Хумоюн Муртозаев, шунингдек, асосий таркиб футболчилари Нуржаҳон Музаффаров, Анвар Муродов ва Шахбоз Жўраев жароҳатлари сабаб майдонга туша олмайди.
Жамоа шифокорларининг маълум қилишича, футболчилар турли даражадаги жароҳатлар туфайли тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда ва уларнинг соғлиғини тўлиқ тиклаш биринчи ўринда турибди. Бу йўқотишлар, албатта, мураббийлар штаби учун жиддий муаммодир, чунки юқорида тилга олинган футболчилар жамоанинг асосий таянчи ҳисобланади.
Шундай бўлса-да, жамоа мураббийлар штаби қолган футболчиларга ишонч билдириб, Пахтакорга қарши баҳсда курашувчан ва ҳаракатчан ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ёшлар учун бу яхши имконият – ўзини кўрсатиш ва асосий таркиб учун даъвогарлик қилиш.
Учрашув бугун кечқурун бўлиб ўтади ва барча мухлисларни жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. Қийин вазиятларга қарамасдан, ғалаба учун кураш тўхтамайди!", - деб баёнот берилган клуб матбуот хизмати томонидан.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии