Александр Петров: "Чонбури" кучли, лекин биз ярим финалга чиқмоқчимиз"
18 июл 2016 13:25
Новости
Александр Петров: "Чонбури" кучли, лекин биз ярим финалга чиқмоқчимиз"
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалидан олдин ҳар бир жамоа устозлари иштирокида матбуот анжуманида бўлиб ўтди.
"Бизга чорак финалда жуда кучли рақиб тушди. "Чонбури" бир неча йиллардан буён клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистонда футболга ва хусусан футзалга жуда катта эътибор қаратилмоқда. ОКМК раҳбариятининг ҳиссаси ҳам беқиёс. Комбинат раҳбари Александр Фарманов жамоага етарлича ғамхўрлик кўрсатмоқда. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун эртага ғалаба қозонишга уринамиз.
Таркибимизда Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб аъзолари бор. "Чонбури"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқишга уринамиз.
Аренага келган минглаб мухлислар мезбонларни қўллаб туришади, шу боис бизга қийин бўлади. Шунга қарамай эртага ғалабани кўзлаб паркетга тушамиз", - дейди Петров.
Комментарии