RU

Последние новости

20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман” Новости

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман”

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Локомотив” сафида ўтказган Александр Оника айни дамда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этяпти.
Куни кеча фарғоналиклар “Металлург”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, бир тайм ҳаракат қилган Оника жарима тўпидан жуда чиройли тўп киритди (видео). Баҳс якунига етиш арафасида у билан қисқача суҳбат қурдик.

“Украинада тўп сурган пайтим биз асосан жисмоний машқлар орқали чемпионатга ҳозирлик кўрардик, - дейди молдовалик футболчи. - Бу ерда эса кўпинча тўп билан ишлаяпмиз. Мураббийлар машғулот вақтида эътиборни тўп билан ишлашга, ўйин услубини шакллантиришга қаратишяпти. Машқлар осон бўляпти дея олмайман. Ҳар ҳолда мавсумга тайёргарлик ҳар доим қийин кечади. Баъзан тренажёр залига бориб турибмиз. “Нефтчи” билан ҳали шартнома тузганим йўқ. Аммо музокалар давом этяпти. Менимча, янги мавсумни шу жамоада бошласам керак”.

“Локомотив”ни нима учун тарк этдим? Тўғрисини айтсам, охирги кунларда ҳам “Локо”да қолишимга ишонгандим. Клуб мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни қилиб бўлди. Лекин мураббийлардан садо чиқмади. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмади. Кейин эса кетишим кераклигини тушуниб етдим. Умуман олганда, менга бу ердаги муҳит ёқяпти. Ўзбекистонда маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Шу боис юртингизда кўпроқ қолмоқчиман”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика