RU

Последние новости

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  0 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  4 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  4 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Александр Мочинов: "Барча айбни ўз бўйнимга оламан" Новости

Александр Мочинов: "Барча айбни ўз бўйнимга оламан"

Матбуот анжуманининг икинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.

Матбуот анжуманининг икинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.

-Мехмонларни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ушбу жамоа бугунги кунда ажойиб ҳолатда эканлигини яна бир бор кўрдик.

Жамоамининг ўйинига баҳо берадиган бўлсам, биз мағлуб бўлдик. Ўз уйида, мухлислари кўз ўнгида ҳаракат қилаётган жамоа учун, бугунгидай ўйин намоиш этиш бу жуда аянчли ва жирканчли!

-Жамоа мағлуб бўлди, ким айбдор? Жавобгарликни ким ўз бўйнига олади?

-Барча айбни ўз зиммамга оламан.

-Барча тушуниб турибди, яхши жамоанинг шаклланиши учун вақт керак, дастлабки йилда кўзланган мақсадга эришиш қийин, лекин мавсумолди машғулотлар маромида бўлди-ку? Сизда жамоа бугунги ахволда бўлмаслиги учун яхшироқ ва тажрибалироқ футболчилар таклиф этишга имконият ва вақт етарли эдику?

- Афсус, ҳамма ҳам тажрибали футболчилар бу ерда ўйнашга рози бўлишмади. Уларда биздан-да яхшироқ таклифлар бўлди, кимларнингдир бошқа жамоалар билан келишувлари бор эди ва яна айримлари билан келишишга улгурмадик. Қандайдир сабаблар туфайли бизда музокаралар ўртасига келиб узилиб қоларди.

Нима бўлганда ҳам, мен айбни футболчиларга ташламаган бўлардим. Футболчиларнинг бу ерда айблари йўқ. Бугунги кунга келиб жамоа анча жипслашган ва жанговор ҳолатда бўлиши керак эди. Демак, мураббийлар штаби, хусусан мен футболчиларни керакли даражада тайёрлай олмадим. Барча айб бош мураббийда.

Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятни хеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Футболчилар жуда катта босим остида қолиб кетишди, мана неча ойлаб ғалаба қозона олмаяпмиз.  Жамоа катта босим остида қолганидан кейин, майдонда кичик-кичик хатоларни вужудга келтиради. Бу хатолар эса оқибатда катта муаммо келтириб чиқаради”-деди Мочинов.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика