RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Александр Лобанов: "Персеполис" сафида чемпион бўлганимда ҳақиқий эртак бўларди" Новости

Александр Лобанов: "Персеполис" сафида чемпион бўлганимда ҳақиқий эртак бўларди"

"Пахтакор" клуби сафида уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлган дарвозабон шу йил бошида Эроннинг "Персеполис" клубидан бўлган таклифни қабул қилиб 0,5+1 кўринишида шартнома имзолади.

Ўтган ҳафтада Эрон чемпионати ўз якунига етди. Унга кўра "Персеполис" мавсумни иккинчи ўринда тугатиб чемпионат кумуш медалларига эга чиқди. Қизиғи Хузистоннинг "Истиқлол" клуби ҳам "Персеполис" билан бир хил очко тўплаб қўшимча кўрсаткичлар бўйича чемпионликни қўлга киритди. Биз Александр Лобановни легионер сифатида биринчи ютуғи билан табриклаб Эрон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонга келдим. Бироз хордиқ чиқариб Қирғизистон ва Канада билан ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлайман, - деб гап бошлади Александр Лобанов.



- Эрон чемпионатидан қандай таассуротлар олдингиз?
- Жуда ажойиб. Эрон чемпионати жуда кучли эканини ўз кўзим билан кўриб гувоҳи бўлдим. Мухлисларнинг ўзи алоҳида мавзу. Умуман барчаси юқори савияда ташкил этилган. “Персеполис” сафида ўйнаганимдан хурсандман. Бу тажриба мен учун бутун умрга ас қотади деб ўйлайман.

- “Персеполис” билан шартномангиз бор. Демак клубда қоласиз. Тўғрими?
- Тўғри ҳали клуб билан шартномам ниҳоясига етгани йўқ. Бироқ ҳозирча келажагим борасида ҳеч нима айтмай тураман.

- “Персеполис” Хузистоннинг “Истиқлол” клуби билан бир хил очко тўплади, лекин чемпион бўла олмади. Раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар буни қандай қабул қилишди?

- Охирги турда ғалаба қозондик, аммо нариги учрашувда “Истиқлол” ҳам ғалаба қозонганини эшитиб хафа бўлдик. Албатта барчамизга алам қилди. Лекин кийим алмаштириш хонасига кирганимизда клуб президенти барчанинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди. Биз билан фахрланишини айтди. Сабаби ўтган йил клубимиз Эрон чемпионатида жуда ёмон иштирок этиб 8-ўринни банд этганди. Ушбу мавсум стартини ҳам салбий натижалар билан бошлаганди. Сўнгги турда биз чемпионлик учун курашдик. Бу кўп нарсани англатади. Раҳбарият олдимизга Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олишни вазифа қилиб қўйган эди. Биз буни бажардик. Агар чемпионликка эришганимизда бу эртак бўларди.



- Жамоага бир очко етмади. Нима деб ўйлайсиз айнан қайси ўйинда бу очко йўқотилганди?
- Тўғриси қийин савол бердингиз. Менимча 28-турда ўз майдонимизда Теҳроннинг "Нафт" клубига қарши баҳсда муҳим очколарни йўқотдик. Ўшанда ўйин борасида рақибдан ҳар томонлама устун келиб ҳисоб бўйича ютқазиб қўйгандик, мен эса майдонга тушмаган эдим. Учрашувнинг 83 ва 90-дақиқаларида рақиб иккита гол уриб ғалабага эришганди. Футболда доим ҳам кучли ўйнаган жамоа ғолиб бўлавермайди. Бу спорт турининг қизиқ томони ҳам айнан шунда. Демак шундай бўлиши керак экан, қўлимиздан ҳеч нима келмайди.

- Сиз учун энг оғир ўтган баҳс қайси?
- Биласизми мен учун ҳар бир ўйин катта синовга айланди. Биринчидан ҳар бир ўйинда мураббийларга ва мухлисларга ўзимнинг асосий футболчи эканлигимни исботлашим керак эди. Иккинчидан тил билмай туриб жамоага қўшилиб кетиш жуда оғир. Шу боис майдонга тушганимда 200 фоиз куч билан ўйнашим талаб этиларди. Клуб сафида 8та учрашувда қатнашган бўлсам ҳар бир ўйинда ҳақиқий жанг кечди. Ҳеч бир жамоа осонгина таслим бўлмади.

- Эрон ва Ўзбекистон чемпионатларининг ўхшаш ва фарқли томонлари нимада?
- Фарқли томонларини айтаман. Биринчи навбатда мухлислар. Улар ҳамма ерда борлар. Доим стадионлар томошабинлар билан тўлиб тошади. Қайси клубга қарши ўйнасак ҳам стадионда минглаб мухлислар бўларди. Биз айнан мухлислар учун футбол ўйнаймиз. Яна бир фарқли томони бу чемпионатдаги интрига. Юқорида айтганимдек ҳар бир баҳсда жуда кескин кураш кечади. Учрашувдан олдин қайсидир жамоани фаворит ёки аутсайдер деб айтиб бўлмайди.



- Эронда легионер сифатида сизга қандай муносабатда бўлишди?
- Мени бошидан яхши қабул қилишди. Клубдошларим ва мураббийлар мени қўллаб-қувватлашди. Мухлислар эса мени худди ўзлариникидек қабул қилишди. Уларнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилдим. Клубда хорватиялик Лука Марич, коста-рикалик Майкл Уманья ва гондураслик Жерри Бенгстон каби легионерлар ҳам ўйнашди. Бенгстон Гондурас терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланади. У 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Уманья эса Коста-Рика сафида 2006 ва 2014 йилдаги мундиалларда қатнашган. У икки йилдан буён "Персеполис" сафида ўйнамоқда.

- "Персеполис" сафида ўйнаб қанчалик ўсишга эришдим деб ўйлайсиз?
- Эрон чемпионати Осиёнинг энг лигаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда кучли легионерлар ўйнайди. Бундан ташқари Эрон терма жамоасининг ўзи ҳам қитъада ва Жаҳонда ўз ўрнига эга. Шу боис менимча бу клубда ўйнаб жуда катта тажриба орттирдим. Ҳам ўйинчи, ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим.



- Эрон терма жамоаси ҳақида гап очдингиз. ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичида бу жамоа Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олди. У ерда қуръани қандай қабул қилишди?  
- Эронда мазкур қуръани ижобий деб қабул қилишди. Яъни форслар бу гуруҳдан чиқиш мумкин деб ҳисоблашмоқда. Маҳаллий ОАВ терма жамоа бир оёғи билан Россияда экани ҳақида бонг урмоқда.

- Бу Эрон матбуотнинг фикри. Александр Лобановнинг фикрига кўра қайси жамоалар гуруҳдан чиқади?
- Шубҳасиз Ўзбекистон!

- Бундан бошқача жавоб кутмагандим. Иккинчи жамоа сифатида кимни тахмин қиласиз?
- Тўғриси қайси жамоа иккинчи бўлишининг менга мутлақо фарқи йўқ. Энг асосийси икки жамоа орасида Ўзбекистоннинг бўлиши. Худо хоҳласа албатта Россиядаги мундиалга борамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +14   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика