RU

Последние новости

12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  0 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  1 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  5 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  3 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  12 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  35

Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ" Новости

Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Динамо" ўз имкониятларидан фойдаланди ва гол урди. Биз индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик.

- "Локомотив" жамоасига бош мураббий сифатида тайинланганингизга кўп вақт бўлмади. "Локомотив" жамоаси ҳозир қийин аҳволда. Ушбу кризисни қандай енгиб ўтмоқчисиз? Вазиятдан чиқиб кетиш бўйича режаларингиз борми?

- Албатта бор. Бизга бироз вақт керак. Бугун майдонда намойиш этган ўйинимиз, биз режа қилган футбол эмас эди. Биз анча содда ва оддий футбол намойиш этдик. Бундай ўйин билан натижа кўрсатишнинг иложи йўқ. Бугун шундай бўлиб қолди. Нега бу ҳолат рўй берганини таҳлил қилиб чиқамиз ва ечим топамиз.

- Футболчиларингизнинг жисмоний ҳолати ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги баҳсни ўзингиз кўрдингиз. Жисмоний ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Шу сабабли жуда оддий ҳолатларда хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир қийин давр, аммо биз ўзимизни мажбурлаб бўлса ҳам курашишимиз керак. Ғалаба учун максимал равишда курашиш лозим.

- "Локомотив"нинг собиқ бош мураббий Александр Стоймирович ҳам "Бунёдкор"га қарши кечган ўйиндан сўнг футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини умуман тушуна олмаяпман деган эди. Сиз ҳам бугун майдонда бошқача яъни режамизда бўлмаган ўйин бўлиб кетди дедингиз. Бунга сабаб нима?

- Келинг бошқа мураббийларнинг ишига баҳо бермайлик. Ўйин аввалида анча ишончли кўриндик. Вазиятлар ҳам ярата олдик. Кейин эса ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқамиз. Ғалабасиз серияси ҳам бизга руҳий томонлама босим ўтказмоқда. Бироз кайфият йўқ.

- Биринчи давра якунига қадар иккита учрашув қолди. Кейинги турдаги рақиб кучли "Сўғдиёна" ундан кейин эса чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи". Даврани якунлаб берувчи сўнги иккита учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, ёзги трансферлар ойнасида "Локомотив"да янги футболчиларни кўрамизми? Бугун жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги ҳақида айтиб ўтдингиз.

- Жисмоний ҳолатни тўғирлашимиз мумкин. Ушбу жиҳат янги трансферларга алоқаси йўқ. Трансферлар бўйича ишламоқдамиз. Ўзгаришлар бўлиши аниқ.

- "Локомотив" жамоаси иккинчи даврада ўз стадионида ўйнай олмайди деган гаплар қулоғимга чалинди. Асосий сабаб майдон ҳолати экан. Ушбу фикрлар ростми?

- Бу саволларни раҳбариятдан сўрасангиз тўғрироқ бўлади.




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика