Александр Крестинин "Локомотив"га тайинлангани ҳақида фикр билдирди
05 июн 18:39
Новости
Александр Крестинин "Локомотив"га тайинлангани ҳақида фикр билдирди
Бугун Александр Крестинин "Локомотив" жамоасини бошқариши аниқ бўлди.
Россиялик мутахассис Championat.asia сайтига ушбу тайинлов хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳозирча изоҳ берадиган ҳеч нима йўқ. Айтишим мумкинки, музокаралар жуда тез ўтди – бир неча кун ичида ҳаммаси келишиб олинди. Биз дарҳол келишувга эришдик.
Мақсад – турнир жадвалида иложи борича юқори ўринларни эгаллаш. Албатта, "Локомотив"нинг ҳозирги ўрнидан ҳеч ким мамнун эмас. Сал кейинроқ раҳбарият билан ҳаммасини батафсил муҳокама қилиб оламиз".
Эслатиб ўтамиз, Крестинин бунгача Қирғиз Республикаси терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубида ишлаган.
Расмий хабар: "Локомотив" Александр Крестинин билан келишувга эришди
Комментарии