Александр Крестинин: “Ҳисоб ўйинга мос бўлмади”
26 авг 2017 01:48
Новости
Александр Крестинин: “Ҳисоб ўйинга мос бўлмади”
Ўзбекистон-Қирғизистон (5:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Крестинин учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-Учрашув биз учун фойдали бўлди. Ҳар бир футболчи бўйича аниқ бир фикрга эга бўлдик. Мянма билан бўладиган баҳсга кимлар ҳозирлик кўриши аниқ. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган голларда индивидуал хатолар сабабчи бўлди. Умуман ўйиндан биз қониқдик. Албатта ҳисобдан ва айрим вазиятлардан кўнглимиз тўлмади. Энг муҳими биз футболчиларимизнинг бугунги ҳолати бўйича аниқ маълумотга эга бўлишимиз керак эди ва бунга эришдик. Ички чемпионат ва халқаро савия бошқа масала эканлиги кўриниб қолди. Футболчилар кўпроқ ўйин вақтига эга бўлишди. Биз уларнинг бугунги ҳаракатларидан хулоса чиқарамиз, -дейди Қирғизистон терма жамоаси устози.
Ссылка :
Источник : Қирғизистон ФФнинг Фэйсбукдаги расмий саҳифаси
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии