RU

Последние новости

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  4 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди" Новости

Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар ярата олишди. Ҳимояда етарлича стабил ўйнай олмадик. Рақиб камроқ хато қилди ва шу сабабли ғалаба қозонди.

- "Локомотив" жамоаси уч ойдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай инқироз жараёнида жамоангиз ўйинида қандайдир позитив жиҳатларни таъкидлаб ўта оласизми? Жамоада ёмон натижа қайд этаётганига қарамай, жамоада ўсиш сезмоқдасизми?

- Албатта. "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Хатолар учраб турибди. Уларни тўғирлашимиз керак. Руҳий томонлама ҳам босим бор.

- "Локомотив" қайд этаётган ёмон серия футболчиларга таъсир қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эдингиз. Футболчиларингиз йўл қўяётган хатолар ушбу босим сабаблими? Бугун дарвозабон кўп хатоларга йўл қўйди ва ишончсиз ўйин намойиш этди.

- Гапларингизда боғлиқлик бор. Лекин профессионал футболчи ҳар доим ўзининг эмоционал ҳолатини стабил ушлаб тура олиши керак.

- Ёш футболчи Шоҳрух Ҳудойберганов бугун дебют қилди. Ёш футболчини иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтар-ўтмас Ҳудойберганов яна захирага олинди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Сабаби оддий. У ўз функциясини яхши бажара олмади. Захирадан майдонга тушган футболчи жамоага фойда келтириши керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика