RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  0 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди" Новости

Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Ўйинни ҳал қилиш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Бироқ четлатиш ўйиннинг боришини тубдан ўзгартириб юборди. Баҳс иккига бўлинди: четлатишгача ва четлатишдан кейинги ўйин. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз.

- Бугун рақиблар посбони Элдорбек Суюнов бир ярим йил деганда яшил майдонда кўриниш берди. Унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз? Бугун у жамоангизнинг бир қанча голлар уришига йўл қўймади.

- Яна бир марта айтаман. Рақибларга баҳо бера олмайман. Бугун бизда 5та юз фоизлик имкониятлар бўлди ва уларнинг бирортасини голга айлантира олмадик. Шуларнинг 4тасида тўпни дарвозагача етказа олмадик. Дарвозабон қуруқ ўйин ўтказди. 

- Демак, четлатишдан кейин "Локо"нинг ўйини салбий томонга кетди. Шундайми?

- Дарвозабонимиз голгача ўйинда кўриниш бермади. Фақатгина дарвозаси олдидан тўпни ўйинга киритиб турди. Тўп унгача етиб бормаётганди. Иккинчи бўлимда эса рақиб қизил карточкадан кейин ҳужумга ўтишни бошлади. 

- Ўйиндан қанчалик норозисиз?

- Максимал даражада. Биз жуда катта устунлик қилиб, мағлуб бўлдик. Вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

- Қизил карточкага қандай баҳо берасиз?

- Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилмайман. Албатта, футболчилар доимо норози бўлишади. Лекин қизил карточка берилди. Барчасига кўниш керак.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика