Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди"
26 ноя 2020 14:37
Новости
Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди"
"Оғир мавсум ва қийин кунларни бошимиздан ўтказганимизга қарамасдан йигитлар бугун ирода кўрсата олишди. Қизиқарли мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Ҳиссиётларга ва асабийлашишларга бой ўйин ўтди. Аввал ҳам айтганман сен урмасанг сенга уришади. Муаммоларга қарамай футболчилар майдонга чиқиб курашмоқда. Таркибимизда жароҳат олганлар кўп.
Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Охирги нуқта қўйишда қийналишмоқда. Ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратишмоқда. Ҳар бир баҳс кучли босим остида кечмоқда.
Ҳабибулло Матёқубовни ортиқча мақтамоқчи эмасман. Бу салбий таъсир қилиши мумкин. Чунки ушбу ҳолат менталитетимизга ҳосдир. Уни мақтасам ўзидан юлдуз ясаб олиши мумкин. Яна ёш иқтидорли футболчилар кўп. Хоразмда доим иқтидорлар етарлича бўлган. Уларнинг орасида келажакда Суперлигада ҳам ўйнай оладиганлар ҳам топилади. Бу борада ишлашда давом этамиз",- дейди Ежов.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии