Алекс Сандро "Юве" "Бавария" тўсиғидан ўта олишига ишонмоқда
15 мар 2016 14:49
Новости
Алекс Сандро "Юве" "Бавария" тўсиғидан ўта олишига ишонмоқда
- "Ювентус" буюк жамоа. Мен жуда бахтлиман. Чунки менга бу клуб ишонч билдирмоқда. Менга Туринда яшаш, "Ювентус" либосида ўйнаш ёқмоқда. Ушбу жамоада ғолиблик руҳи кучли. Бу ерга кўчиб ўтганингдан сўнг худди миянга чип ўрнатиб қўйишади ва сен доимо ғолиб бўлиш ҳақида ўйлай бошлайсан. Мени ҳам миямга чип ўрнатиб қўйишгандек таассурот бўлмоқда. Клуб ва футболчилар мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоа мураббийлар штаби, футболчилар, умуман барча мени жамоада кўникиб кетишимда катта кўмаклашишди. Футболчилар доимо алоқада бўламиз, гаплашамиз ва бу жамоа сифатида ўсишимга ҳам ёрдам беради. Ҳозирги "Ювентус" ярим йил аввалгидан фарқ қилади. Айни пайтда жамоа янада кучлироқ бўлиб шаклланди. Майдонда бир-биримизни яхши тушунамиз, керакли пайтда ким қандай ҳаракатланишини биламиз. Кундан-кунга ўсиб боряпман, ўйиним яхшиланаётганини сезяпман. Нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсишга эришяпман.
Дибала ва Погба - бу икки чемпион футболчилар. Улар дунёнинг исталган жамоасида юқори савияда ўйнашлари ва "Олтин тўп"га даъвогарлик қилишлари мумкин. Ҳамюртим Неймарнинг "Барселона"даги ишлари юришаётганидан хурсандман. Кўпчилик Неймар европада йўқолиб қолади деб тахмин қилганди. Аммо Неймар юқори даражадаги футболчи эканини исботламоқда. Кун келиб Неймар, Дибала ва Погба "Олтин тўп" учун ўзаро рақобатлашишади.
Биз барчамиз жуда катта ўйин остонасида турибмиз. Ҳамма бу сафар янада яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонмоқда. Биз Германияга ғалаба мақсадида борамиз ва ўз кучимизни исботлаймиз.Чунки бизнинг таркибимизда ҳам тажрибали ва юқори савияли футболчилар бор. Жамоамизда ғолиблик руҳи юқори топ даражадаги футболчилар етарли ва улар ғалаба қозонишимизга катта ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги "Ювентус" - "Бавария" (2:2) тўқнашувининг дастлабки баҳсида томонлар муроса кўчасини танлашганди. Эртага эса ушбу жамоалар Мюнхенда чорак финал масаласини ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади.
Комментарии