RU

Последние новости

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

"Алания" спорт директори Тимур Демуров: "Ўзбек футболчиларини кузатамиз. Норчаевнинг ўтиши бўйича Қосимов билан маслаҳатлашдик" Новости

"Алания" спорт директори Тимур Демуров: "Ўзбек футболчиларини кузатамиз. Норчаевнинг ўтиши бўйича Қосимов билан маслаҳатлашдик"

Ушбу кунларда Ўзбекистонда ўтаётган Осиё Кубоги U-20да "Алания" спорт директори Тимур Демуров бўлиб турибди.

У Championat.Asia билан интервьюда нега клуб Ҳусайн Норчаевга эътибор қаратгани, Марказий Осиё мамлакатларидаги футболчиларга қизиқиш ва бошқа кўплаб нарсалар ҳақида гапириб берди.


- Қачондан бери Тошкентдасиз, нечта ўйинга ташриф буюрдингиз?
- 5 март "Алания"нинг Нижнекамскда "Нефтехимик"га қарши ўйини бор эди, 6-да эса Тошкентда эдим. Ҳозирча тўртта ўйинга ташриф буюрдим.


- Ушбу турнирга қандай мақсадлар билан келдингиз?
- Аввало, "Алания"нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган футболчимиз Арсен Шаршенбековни кузатиш учун. У Осиё Кубоги U-20да Қирғизистон термаси сафида ўйнамоқда. Бундан ташқари, бизда кузатаётган маълум бир футболчилар рўйхати бор ва улардан кимдир айнан ушбу турнирда ўйнамоқда.


- Россияда ҳозирда Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари футболчиларининг тенденцияси кузатилмоқда дейиш мумкинми?
- Биз ушбу футбол бозорини анчадан бери кузатамиз. Бундан ташқари, тарихдан шундай бўлганки, ўзбек ўйинчилари бизда, яъни "Алания"да ўйнашган. Улардан айримлари клуб тарихида катта из қолдиришган. Ўзбекистонлик футболчилар менталитет бўйича Осетияга, яъни бизнинг футболга яхши мослашишади.


- Норчаевни қанчадан бери кузатдингиз?
- Норчаев бўйича скаутдан илк ҳисобот менга 2021 йилнинг ноябрида келди. Шунда деярли бир ярим йил олдин бўлади. Эътибор қаратдик, скаут унинг вазиятларидан лавҳалар тайёрлади ва диққат билан кузатадиган бўлдик.


- Ҳусайннинг қандай сифатлари учун олдингиз?
- У ўйин услуби бўйича "Алания"га ажойиб тарзда мос тушади деб ўйлайман. У марказий ҳужумчи, аммо жуда "портловчи", қисқа паслар билан ўйнайдиган комбинацион ўйинчи. Бундай ўйинчилар доим керак, уларни бизнинг маҳаллий омма яхши кўради. Тезликдан ташқари, у елка билан яхши ўйнайди, жарима майдончасида ажойиб ҳаракат қилади, гол уриш учун вазиятлар топади. У "Алания"да ўзининг энг яхши сифатларини намойиш эта олиши ва футболчи сифатида ўсиши мумкин деб ўйлайман. Ҳозирда энг асосийси, у кўникиб олди. Жамоадаги йигитлар уни яхши қарши олишди.


- Мавсумнинг иккинчи қисмида Норчаевдан нима кутяпсиз?
- Ҳусайн ҳозирда асосий таркибда ўйнаётган асосий ҳужумчисига рақобат тақдим этади. Ҳозирда ҳеч ким унга босим ўтказиб, шу ерда натижа талаб қилмайди. Аммо, шундай дея оламан: Норчаев ҳозирда ўз кучи билан "Алания"га клуб олдида турган вазифаларни ечишда ёрдам беради олади – биринчи навбатда, РПЛга чиқишда.


- Норчаевнинг ўтишида олдин "Алания"да ўйнаган ўзбек футболчиларининг тажрибаси ҳисобга олиндими?
- Албатта, биз буни ҳисобга олдик. Менимча, Ҳусайн клубимиз тарихидаги Ўзбекистондан бўлган ўнинчи футболчи. Осетияда ҳалигача энг севимли ўйинчилардан бири Миржалол Қосимовдир. Биз у билан ҳатто Норчаев борасида ҳам маслаҳатлашдик: қисқасини айтганда, у яхши ўйинчи эканлигини айтган ҳолда, буни маъқуллади.


- Сўнгги савол: ҳозирда Ўзбекистондан кимнидир кузатяпсизми?
- Ҳа, бизда кузатиб бораётган ўйинчиларимиз рўйхати бор - у ерда шу жумладан ўзбек футболчилари ҳам бор. Ҳозирда ортиқ ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпмиз, аммо маҳаллий футбол бозорини кузатамиз.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика