RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  6 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  28 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

"Ал Шабаб" ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган? Новости

"Ал Шабаб" ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?

9 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви бўлиб ўтади.

БАА клуби шу пайтга қадар ОЧЛда Ўзбекистоннинг учта клубига қарши ўйнаган.

2009 йилда мусобақанинг гуруҳ босқичида "Шабаб" "Бунёдкор" билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Дубайда ўтган баҳсда мезбонлар Исса Обайд ва Мусавенкоси Мгуни томонидан урилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Тошкентда ўтган ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0. Ўшанда Азиз Ҳайдаров "қалдирғочлар" сафида бўлажак клубига қарши ўйнаган. Бундан ташқари ўша йил Тошкент клубида сафида майдонга тушган Павел Бугало, Мурод Зуҳуров, Анвар Ғофуров ва Виктор Карпенко ҳамон "Бунёдкор"да фаолият олиб боришмоқда.



2012 йилда "Ал Шабаб" ОЧЛ плей-оффида ўйнаган. Ўшанда жамоага Фарғонанинг "Нефтчи" клуби рақиблик қилган. Дубайда бўлиб ўтган ягона баҳсда Исса Обайд дублга эришган, Азиз Алижонов автогол қайд этган - 3:0. Учрашувда Азиз Ҳайдаров "Нефтчи"га қарши майдонга тушган. 



2013 йилги мавсумда БАА клуби гуруҳ босқичида "Пахтакор" билан ўйнаган. Дубайдаги учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилган. 85-дақиқада Жамшид Искандеров томонидан киритилган тўп "шерлар"га сафардаги ғалабани келтирган - 1:0. Тошкентда эса "Ал Шабаб" зафар қучган. Биринчи дақиқада Эсам Дҳаҳи ҳисобни очганди. 19-дақиқада Кахи Махарадзе пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган. Иккинчи бўлимда Махарадзе яна гол урган, фақат ўз дарвозасига - 1:2. Ўшанда ҳар иккала учрашувда ҳам Азиз Ҳайдаров тўлиқ 90 дақиқадан ўйнаган. 


"Ал Шабаб"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўтказган барча ўйинлари:

"Ал Шабаб" - "Бунёдкор" 2:0
"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" 0:0
"Ал Шабаб" - "Нефтчи" 3:0
"Ал Шабаб" - "Пахтакор" 0:1
"Пахтакор" - "Ал Шабаб" 1:2

"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви 9 февралда Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика