RU

Последние новости

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз" Новости

"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус ва ҳимоячи Калиду Кулибали Элит Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз. Эртага жиддий рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Биз гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлай олдик. Гуруҳ босқичида кучли жамоалар билан тўқнаш келдик. Масалан, ўтган мавсум ғолиби "Ал Айн". Биз "Пахтакор"ни ҳурмат қиламиз ва эртага қийин учрашув бўлишини биламиз, аммо эртага биз устунлик қилишни кўзлаяпмиз. Ўзимиз мақсад қилган натижа билан Риёдга қайтиб кетишимиз керак" - деди Жорже Жезус.

"Эртага анча муҳим ўйин кутмоқда. Гуруҳ босқичини якунлаб олдик, энди эса плей-офф баҳслари. Биз кам гол ўтказиб юборадиган жиддий рақиб билан тўқнаш келамиз. Буёғига сафарда ва уйда ўйинлар ўтказамиз. Эртага ғалаба қозонишни ва ўз мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Бизни мусобақа етакчиларидан бири деб таъкидлашмоқда. Ушбу гаплар сўзлар ҳақиқат эканлигини исботлашимиз керак. Риёдга ижобий натижа билан қайтишимиз керак" - дея фикр билдирди Калиду Кулибали.


- Жаноб бош мураббий, сиз бир ярим аввал ҳам Ўзбекистонга, аниқроғи Наманганга келган эдингиз. "Навбаҳор"га қарши кечган ўша баҳсдан сўнг ўзбек клублари анча рақобат бардош эканлигини айтиб ўтгандингиз. Эртага "Пахтакор"дан нималар кутмоқдасиз? "Пахтакор" гуруҳ босқичида бор-йўғи бир маротаба ғалаба қозонди ва у ҳам бўлса сўнгги турда...

- "Навбаҳор"га қарши ўйин ва эртанги баҳс ўртасида фарқлар кўп. "Пахтакор" португалиялик бош мураббий қўл остида ва анча яхши шаклланган жамоа. Бир ярим йил аввалги ва эртанги баҳсни солиштириш нотўғри. Эртанги қийин баҳсга қарамай, мен эртага жамоамдан ижобий натижа кутаман.

Калиду Кулибалига савол

- "Ал Ҳилол" бир ярим йил аввал "Навбаҳор"га қарши ўйин ўтказиш учун келганда, жамоадошингиз Салим Ал-Давсари Ўзбекистондаги совуқ об-ҳаво ҳақида ўз ижтимоий тармоқларидан бирида пост қолдирган эди. Ҳозирги ҳаво эса сўнгги сафарингиздагингдан ҳам совуқроқ. Ушбу жиҳат "Ал Ҳилол" жамоасининг ўйинига салбий таъсир қилмайдими?

- Ҳа, об-ҳаво биз учун бироз ноқулай бўлади. Қор ва совуқда ўйнаш осон эмас, аммо биз эртага ғалаба қозонишни истасак, барчасига тайёр бўлишимиз керак. Шароитлар енгил кутгандек эмас, лекин биз барчасига тайёрмиз. Об-ҳаво ва майдон ҳолати икки жамоа учун ҳам бир хил бўлади. Аввалроқ айтганимдек, асосий мақсадимиз ўз мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш. Биз кўпроқ ўйин ҳақида ўйлашимиз керак деб ўйлайман.

- "Ал Ҳилол" жамоасининг 6та асосий футболчилари эртанги баҳсни ўтказиб юборар экан. Ушбу йўқотишлар жамоангиз ўйинига таъсир ўтказмайдими?

- Ҳа, биз ҳар уч кунда ўйнаяпмиз. Бундай тиғиз тақвимда ҳаракатланиш осон бўлмаяпти. Табиийки, жароҳатлар кузатилади. Биз бир нечта футболчиларимизни йўқотдик. Бундай қисқа вақт ичида футбол ўйнаш, футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади. Эртага майдонга туша оладиган футболчилар ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши керак. Уларга катта масъулият юклатилган.

- "Ал Ҳилол" эртага катта эҳтимол билан биринчи рақам бўлиб ўйнайди. "Пахтакор" эса кўпроқ ҳимояланишга ва тартибли футбол намойиш этишга интилади. "Пахтакор"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Рақиб эртага ҳимояланишни бошласа, ушбу ҳолатда қандай қарор қабул қиласиз?

- Биласизми, ўйин давомида ҳар нарса рўй бериши мумкин. Шу сабабли, биз рақибни тўлиқ ўрганиб чиқишимиз керак. Эртага биз кўпроқ вазиятлар яратишга интилсак керак. Бизнинг таркибдаги футболчилар маҳоратлироқлиги сабабли бундай ҳолат кузатилиши мумкин, аммо бу футбол ва ўйин давомида ҳар нарса бўлиши мумкин.




Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика