RU

Последние новости

07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  6 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  9 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  2 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  25 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  14

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувидан фотомақола Новости

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувидан фотомақола

Ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиққан "Локомотив" сафарда 1/8 финалнинг дастлабки ўйинини ўтказиб қайди.

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ташкил этилган баҳсда "Локо" қитъанинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Ал Ҳилол"дек кучли клуб билан сафарда дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Бўлиб ҳам бундай ҳисоб ўзбек клублари томонидан биринчи бор кузатилди.

Бунгача бизнинг жамоалар "Ал Ҳилол"га қарши етти марта тўп суриб, барчасида мағлубиятга учрашганди. "Локомотив" эса биринчи бўлиб бу нохуш анъанага барҳам берди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Шуни бемалол айтса бўлади, учрашув жуда оғир кечди. Ўйин кечки пайт 21:05да бошланган бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати жуда иссиқ ва дим бўлди. Бир жойда ўтиравериб қизиб кетасиз, энди 90 дақиқа югурганларнинг аҳволи-ку бундан беш баттар.

Ўйиндан кейин баъзи мухлислар томонидан "Локомотив" ўйнамади, футболчилар югурмади" каби гапларни эшитдик, бироқ хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг у ерда футбол ўйнаш нақадар қийинлигини "Қирол Фаҳд" стадионига бориб футбол кўрган одамгина билади.

Ватанимизга кўз тегмасин, биздаги тоза ҳаво ҳеч қаерда йўқ. Бизда кечки еттидан кейин маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Лекин Саудияда бунинг иложи йўқ. Маҳаллий араблар бунга аллақачон кўникиб кетишган, аммо биз бошқача об-ҳавода тўп тепиб катта бўлганимиз учун у ернинг муҳитига бирданига мослашиб бўлмайди.

Мана шундай қийин шароитда дуранг ўйнаб қайтган "Локо" футболчиларига раҳмат айтса арзийди. Ишонинг, бу ҳеч қандай мақтов ёки жамоа ўйинини танқид қилаётганлар олдида футболчиларни оқлаш эмас. Мен шунчаки ўзим "Қирол Фаҳд" стадионида бўлиб, ўйинни кўриб қайтганим учун шу фикрларни билдиряпман.

Мана энди 24 май куни Тошкентда жавоб беллашуви ўтказилади. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00да бошланади. "Локомотив" чорак финалга чиқиши учун жамоани фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.

Ўйлаймизки, футболчилар бунга қодир, улар Тошкентда "Ал Ҳилол"ни мағлуб эта олишади. "Локомотив"га мухлислар далдаси ҳар қачонгидан муҳим, ишқибозлар олқишига муҳтожмиз, зеро биз ўзбекистонлик футбол мухлислари кўз олдида янги тарих ёзишни хоҳлаймиз.

Хайрулла Холиқов, "Локомотив" ПФК матбуот котиби.



Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика