RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..." Новости

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..."

Кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўзаро беллашишди. Бўлиб ўтган учрашувда "шерлар" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлиб ўтган учрашувни бутун ўзбекистонлик футбол мухлислари кўриб турди, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ўйин вақтида қанот ҳаками истаган ишини қилди, буни федерация кўриб чиқиб, қаттиқ чора кўришади, деган умиддаман. Мана шундай ўйинлар кўпаяверса футболимиз кундан кунга пасайиб кетаверади. Биринчи вазиятда қанот ҳаками йўқ жойдан гол дея ҳаммамизни асабийлаштирди, кейинроқ бош ҳакам йўқ голни инобатга олмади. 

Ўша вазиятда тўп дарвоза чизиғининг яқинига ҳам бормаган эди. Бундан ташқари футболчилар бир тўда бўлиб йиғилиб қолган пайтда, ён ҳакам қандай қилиб йўқ голни кўрди? Жамоа жонини бериб майдонда тўп тепади, лекин битта хато бизни мағлубиятга учратади, шуниси алам қилади. Бутун ўзбекистонлик мухлислар қандай ўйин бўлганини кўрди, бошқа гап айтишга хожат йўқ", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика