RU

Последние новости

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  1 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  10 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Акрамжон Мамадалиев: "Ўзбек клубларида ҳам скаутинг тизими йўлга қўйилиши керак" Новости

Акрамжон Мамадалиев: "Ўзбек клубларида ҳам скаутинг тизими йўлга қўйилиши керак"

7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.



“Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Мамадалиев мазкур семинарда олинган янгиликлар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Туркияга қилган сафаримиз барчамиз учун фойдали бўлди. У ерда Европа даражасидаги футбол клублари қандай бўлишини, у клубларда иш қандай ташкил қилинганлигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Мен учун у ерда айниқса, ўйин учун оддий чиқариладиган чипталар ўрни махсус карталарга алмаштирилгани, бировни чиптаси/картаси билан бошқа одам стадионга кира олмаслиги, умуман шу борада йўлга қўйилган тартиблар янгилик бўлди. Бу тизим мухлисларнинг хавфсизлиги ва стадионга кирганда муаммоларга дуч келмасилигига шароит яратади. Мухлис уйида ўтирган ҳолда ўйинга чипта олиб, ўзи ҳоҳлаган вақтда бемалол бориб ўз жойини эгаллайди. Ушбу мухлис картасида стадионга кирган ҳар бир мухлиснинг персонал маълумотлари жойлашган бўлади. Яна бир қулайлиги мазкур картани кўчадаги дўконлардан савдо қилишда, умуман ҳамма жойда ишлатиш мумкинлиги ҳам жуда ажойиб. Бизда ҳам чипталар савдоси электрон тарзда ташкил этилса, мухлислар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантириб борилса, яхши бўларди.

Яна бир  жиҳат шундан иборатки, турк клубларида йўлга қўйилган скаутинг тизими менга жуда ёқди. Бизнинг клубларда ҳам видео ролигини кўриб четдан футболчи олишни ўзи билангина чекланмасдан, жамоага таклиф қилинадиган ҳар бир футболчи билан алоҳида шуғулланадиган клуб скаутинг тизими ташкил қилинса жамоаларимизга анча фойдали бўлади, деб ўйлайман. Клубда чин маънодаги  скаутлар фаолият юритиши – мавсум давомида ҳам таркибдаги футболчиларнинг ўйини статистик таҳлили шакллантириб борилиши, қайси футболчи мавсумни қандай барқарорликда ўтказа олгани бўйича маълумотлар омбори яратилиши, асосийси – клубга таклиф этиладиган ўйинчиларни кузатиш анча олдиндан бошланишига олиб келади, - деди Акрамжон Мамадалиев.


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика