RU

Последние новости

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  5 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

Акрам Баҳриддинов: “Нефтчи” жамоаси билан юқори натижалар қайд этмоқчиман” Новости

Акрам Баҳриддинов: “Нефтчи” жамоаси билан юқори натижалар қайд этмоқчиман”

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби қишки трансферлар пайтидаги илк харидларини амалга оширишни бошлади.

Ўтган мавсум “Навбаҳор” сафида харакатланган, “Пахтакор” футбол академияси табрияланувчиси, асли наманганлик бўлган Акрам Баҳриддинов “Нефтчи”даги дастлабки таассуротлари ҳамда режалари билан ўртоқлашди.

– Жамоага мени бош мураббий Андрей Фёдоров таклиф қилди. Фарғонага келишимдан асосий мақсад бу ерда футболчи сифатида ўсмоқчиман.  Хусусан жамоани ижобий натижалар қайд этишида ўзимнинг хиссамни қўшиш ниятидаман. “Нефтчи” жамоаси сафида чиройли ўйинларим ва муҳим голларим билан фарғоналик мухлислар меҳрини қозониш ҳам режаларим таркибига кирган. Жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович билан аввал ишлаганмиз. “Нефтчи” клубида барчаси менга манзур бўлди. Машғулотлар жараёнига ҳам мураббийлар томонидан профессионал даражада ёндошилган. Жамоани Андрей Фёдоровдек кучли мураббийга эга эканлигини алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир. Андрей Витальевич яхши ва самимий инсон сифатида менда таассурот қолдирди. Ўзи ҳам аввал профессионал футболчи бўлгани учун ўйинчилар билан қандай ишлашни яхши билади. Ўз навбатида футболчига талаби кучли мураббийдир. Жамоа сафида дарвозабон Ўткир Юсупов билан Қаршининг “Насаф” жамоасида бирга ўйнаганмиз. “Нефтчи”га келишдан аввал Ўткир билан жамоа ҳақида суҳбатда бўлдик ва Юсупов ҳам мени Фарғонага чорлади.  Шунингдек Аббос Махсталиевни ёшликдан биламан. Ўтган йилги натижалар албатта “Нефтчи”га ярашмади. Янги мавсумда клуб кўрсаткичларини фақат юқорида бўлиши учун ҳаракат қиламиз, – деди Акрам Баҳриддинов.



Акрам Баҳриддинов
Туғилган санаси:
02.10.1992
Туғилган жойи: Наманган шаҳри
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:  “Пахтакор” (ёшлар) “Насаф” (Қарши) ҳамда “Навбаҳор” (Наманган)

Акрам Баҳриддинов ўтган мавсумда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида 26 та баҳсда иштирок этиб 2119 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи мазкур учрашувлар давомида 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика