RU

Последние новости

11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  1 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО Новости

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО

“Андижон” футбол клуби қошидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да кеча тажрибали ўйинчилар иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

“БЎФМ”да футболнинг сир-асрорларини ўрганиб келаётган ёш болалар билан “Андижон” футбол клубининг энг тажрибали ўйинчилари бўлган – Акмал Холматов, Анвар Бердиев ҳамда Иброҳим Отахонов учрашди. Кеч соат 18:00га яқин “Бўстон” даҳасида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”га кириб борар эканмиз, у ерда бизни мактаб директори Бекзодбек Каримов кутиб олди ва мактаб ҳаёти билан қисқача таништириб ўтди. Шундан сўнг тадбир бошланди.  Очиғини айтганда, учрашув чоғида болакайлар Ўзбекистоннинг таниқли футболчилари қаршисида туриб, бироз ҳаяжонланди. Негаки, “БЎФМ”да илгари бу каби тадбирлар кўп ҳам ташкил этилмаганди. Қолаверса, ўз даврининг етук ўйинчилари бўлган Акмал Холматов ва Анвар Бердиевдек маҳоратли футболчилар билан учрашиш бизнингча бугунги кунда ҳар қандай ёш авлодни бироз ҳаяжонга солиши турган гап. Сабаби бу икки футболчи ўз вақтида “Нефтчи”нинг гуллаган чоғида, асосий фигуралари ҳисобланарди.


Учрашув аввалида ўзаро савол-жавоблар қилинди. Ёш болалар тажрибали ўйинчилар томон ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Хусусан тажрибали ҳужумчи, олий лигадаги фаолияти давомида 200тага яқин гол уриб, ҳамон майдонда жавлон ураётган Анвар Бердиевга “БЎФМ” тарбияланувчиси қандай қилиб, бундай натижаларга эришгансиз қабилидаги савол билан мурожаат қилди. Шунда 39 ёшли ҳужумчи энг аввало машғулот чоғида ўз устида тинимсиз ишлаши ва спорт қонун-қоидаларига қатъий риоя этгани натижасида эришганини билдирди.

Ўз вақтида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Акмал Холматовга ҳам футбол мактаб тарбияланувчиси савол бериб, илк бор қайси позицияда ўйнагансиз дея мурожаат қилди. Шунда 41 ёшли Холматов болалик пайтларида ҳужумчи сифатида ўйнаганини билдириб ўтди.
Шунингдек Иброҳим Отахонов биринчи Андижондаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да таҳсил олганини, илк мураббийи Дилшодбек ака бўлганини билдириб ўтди.

Тажрибали футболчилар ёшларга машғулот чоғида ўз устида ишлашда ҳеч қачон дангасалик қилмасдан, мақсад сари дадил қадам босиш кераклигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг ҳар уччала тажрибали футболчилар ўзларига алоҳида биттадан гуруҳни ажратиб олган холда, машғулот ўтказиб берди. Эътиборлиси 41 ёшли  Акмал Холматов ёш болалар билан тенгма-тенг машғулот ўтказиб, улага далда бўлди ва керак пайтда қандай ишлаш лозимлигини уқтириб борди.  – Сен тўпга бўйсунма, аксинча тўп сенга бўйсуниши керак. Ёки тўпни ҳеч қачон сизлама, уни аямаш керак – дейди Холматов. 




Мастер-класс чоғида Бердиев, Холматов ва Отахоновдан “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳақида сўраганимизда, илиқ фикрларини билдириб, болалар футболига эътиборни янада кучайтириш жоизлигини таъкидлади.






Шу тариқа мастер-класс якунига етди ва учрашув сўнггида болалар тажрибали акалари билан эсталик учун суръатга тушишди. Мазкур тадбир шубҳасиз “БЎФМ”даги болалар учун фойдали бўлди ва уларга бу қўшимча иштиёқ ва куч бағишлади десак муболаға бўлмайди. Келгусида ҳам бу каби тадбирларни ташкил этишга ўзаро келишиб олинди.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика