RU

Последние новости

03:30Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:55"Барселона" Нико Уильямс трансфери ўхшамаса, кимни сотиб олиши маълум  0 00:27Пальинья "Бавария" билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Трансфер нархи ҳам маълум (Фабрицио Романо)  0 00:05Ўзбекистон кубоги. "Машъал" – "Қизилқум" 1:3. Highlights  0 23:39Расман: Пётр Зелиньски – "Интер" футболчиси!  1 23:05Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Машъал"ни қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  8 22:43Евро-2024. Чорак финалнинг иккала марказий ўйинини англиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:52"Манчестер Юнайтед" тахминан 250 нафар ходимини ишдан бўшатади. Тежалган пул эса...  9 21:22Нимели Ўзбекистонда қолмайдиган бўлди  11 20:57Эшитдик-да! "Сурхон" ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди  13 19:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан Осиё Кубогида қатнашган қайси футболчилар Олимпиадага бормайди?  33 19:05"Марсель" Канада терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади  0 18:42"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Ҳожимат Эркинов Олимпиада учун қайдномадан ўрин олмади  48 18:27"Рубин" футболчиси билан шартномани бекор қилди  0 18:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди!  93

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..." Новости

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..."

"Андижон" клуби дарвозабони Акмал Турсунбоев биринчи даврада олий лигада дебют қилди.

Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушган посбон билан биринчи давра якунлари ва иккинчи даврадаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Андижон" биринчи даврани 9 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 15-поғонасида тугатди. Дастлабки давра ҳақида фикрларингиз қандай?

- Биринчи давра кутганимиздек ва хоҳлаганимиздек ўтмади. Биз кўпроқ ғалабаларга эришишни ва кўпроқ очко тўплашни режалаштиргандик. Бу йил "Андижон" сафида олий лигада дебют қилдим. Лекин дебютга анча олдин тайёр бўлгандим. Турли ёшдаги терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларда иштирок этганман. Шу боис олий лигада ўйнашга тўлиқ тайёр эдим дея оламан.

- "Андижон" клубидаги дарвозабонлар ўртасидаги рақобат қанчалик кучли?

- Клубда ажойиб дарвозабонлар тўпланган. Ўртамизда соғлом рақобат бор. Бу эса ҳар биримиз янада кучайишимизга хизмат қилади, ҳар куни машғулотларда бор кучимиз билан ишлашга ундайди. Мураббийлар эса кимни кучли ва майдонга тушишга тайёр деб билишса ўшани таркибга киритишади.


- Бахтиёр Ашурматов ва Ориф Маматказин. Бу мураббийлар ҳақида фикрларингиз?
- Иккала мураббий ҳам тажрибали ва малакали мураббийлар ҳисобланишади. Улар футболчиларни доим қўллаб-қувватлай олишади. Ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Баъзида бу амалга ошмайди, шунда мураббий шогирдларини қўллай олиши керак. Уларда айнан шундай хислат бор.

- Олий лигада легионер дарвозабонларга таъқиқ қўйилгани қанчалик фойда бўлди?

- Бундай таъқиқ қўйилгани маҳаллий дарвозабонлар учун фойдали бўлди. Бу шахсий фикрим. Ёш ва иқтидорли посбонлар энди олий лигада кўпроқ ўйнашмоқда ва тажрибаларини оширишмоқда. Бу эса келажакда терма жамоага фойда келтириши аниқ.

- Ўйинлар чоғида ўз дарвозангиздан кўп гол ўтказиб юборсангиз, руҳий томонлама ўзингизни қандай тиклайсиз?

- Тўғри кўп гол ўтказсангиз жуда оғир бўлади. Қаердадир хато қилганимни ёки қаердадир жамоамни қутқариб қола олмаганимни ҳис қиламан. Баъзида ҳар қанча ҳаракат қилсанг ҳам берилган зарба гол билан тугайверади. Аммо бу футбол, бўлиб ўтган нарсани ортга қайтариб бўлмайди. Шу боис янада кўпроқ меҳнат қилишга ва олдинги ўйинларни унутишга уринаман.

- Мухлислар томонидан танқид эшитсангиз уни қандай қабул қиласиз?

- Мухлислар футболчиларни танқид қилишларини тўғри қабул қиламан. Бироқ менимча ҳақорат қилиш керак эмас. Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор. Футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Улар ҳам мағлубиятлардан сўнг ўзларини жуда ёмон ҳис қилишади.


- Нега айнан дарвозабон бўлгансиз?
- Барчаси ўз-ўзидан содир бўлган. Ёшлигимда дарвозага туриб кўришга қарор қилгандим. Берилган зарбадан сўнг тўпни отилиб қайтаргандим, бу менга ёқиб қолганди. Шу-шу қўлимга қўлқоп кийиб дарвозабон бўлишга қарор қилганман.

- Жаҳонда қайси дарвозабонларга ҳавас қиласиз?

- Дунёда кўплаб яхши ва кучли дарвозабонлар бор. Улардан ёшлигимда Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳозирда ёшлардан Давид Де Хея ҳам ажойиб ўйнамоқда. Бундан ташқари Жанлуижи Буффон, Мануэль Нойер каби дарвозабонлар ҳам жаҳонда ўз ўринларига эгалар.

- "Андижон" иккинчи даврада олий лигада қолиш вазифасини уддалай оладими?

- Таркибда иккинчи даврадан олдин катта ўзгаришлар бўлди. Тажрибали футболчилар ва легионерлар таклиф этилди. Жамоа ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан тепароқда бўлишга лойиқ. Биз барча йигитлар билан бирга иккинчи даврада кўпроқ ғалабага эришиб мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика