RU

Последние новости

20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  3 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 19:15"Ризеспор" — "Анқарагучу". Алиқулов асосий таркибда  1 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  3 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  24 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2

Акмал Шораҳмедов: "БАА билан ўйинда натижа муҳим, чунки бу мураббий обрўсига таъсир қилади" Новости

Акмал Шораҳмедов: "БАА билан ўйинда натижа муҳим, чунки бу мураббий обрўсига таъсир қилади"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов бугунги машғулотлардан олдин "CA" сайтига бўлажак учрашув ва терма жамоадаги ҳолат ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Бугун йиғилганимиз билан футболчилар аввалдан бир-бирини жуда яхши танийди. Шу боисдан гарчи таркиб анча янгиланган бўлган бўлсада, жамоадошларимиз билан киришиб кетиш осон бўлди.

Рўзиқул Бердиевга ҳам бир тарафдан қийин, менимча. Чунки 2 кунда мураббий нимадир қилишга улгурмайди. Ҳозир мураббий футболчиларни максимал яхши кайфиятда ушлаб туриши лозим.
Кўпчилик футболчиларни жамоаларида Олий лигада турнир жадвали масалалари ечилаётган режалар бор. Рўзиқул Бердиев биринчи навбатда футболчиларга ортиқча босим қилмасдан, бемалол футбол ўйнашни таъкидламоқда. Бу жуда тўғри, деб ўйлайман. Ортиқча босим йўқ. Шу боисдан БААга бемалол бориб, уларни ютиб келса бўлади.


Аввалги терма жамоа билан ҳозирги жамоани қисқача солиштирган Шораҳмедов қуйидагиларни таъкидлади:
- Эндигина бу жамоа билан машғулотларни бошладик. Шу томондан қаралса, аввалги жамоа билан тезда таққослаш мушкул. Аммо асосий фарқлардан бири, Бердиев кўпроқ тўп билан муомалада бўлишни, жамоа тўпни назорат қилишини хуш кўради. Ҳозир ҳам кийиниш хонасида машғулотларга чиқишдан олдин мураббий кўпроқ тўп билан муомалада бўлиб, техник футбол ўйнашимизни таъкидлади.

Йиғинга чақирув олган ёш истеъдодли футболчилар билан Ўзбекистон терма жамоасини келажаги ҳақида Акмал Шораҳмедов қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Бир ўйин билан хулоса чиқариб, бир нарса деб бўлмайди. Ўйлашимча, кейинги йиғинларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар саралаб олинган. Чунки кейинги босқичга кўриладиган тайёргарлик кўпроқ муҳим аҳамиятга эга бўлади. Рўзиқул Бердиевда ҳозир тайёргарлик кўриш учун ҳеч қандай вақт бўлгани йўқ.
Келажакда нима бўлиши ким мураббий бўлишига боғлиқ масала.
Агарда ЎФФ Рўзиқул Бердиев билан 5 йиллик шартнома имзолаганида, балки мураббий келажакни ўйлаб, умуман бошқа таркибни жалб қилган бўларди.
Ҳозир мураббий олдида биринчи навбатда яхши ўйин кўрсатиш билан биргаликда натижа ҳам муҳим. Чунки бу бевосита мураббий обрўсига таъсир қилади.
Икки-уч кун ичида ҳам яхши ўйнатиш, ҳам натижа кўрсатиш керак.

Акмал Шораҳмедов терма жамоа БАА билан чиройли ўйин кўрсатишига ишонмоқда.
- БААга қарши яхши ва чиройли ўйин бўлади. Натижа жуда муҳим бўлмаган баҳсда жамоа эркинроқ, хотиржам, ҳужумкор футбол ўйнаши мумкин. Қолганини ўйин кўрсатиб беради. Мухлисларга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика