Аҳмедовнинг жамоаси Хитой чемпионатининг "финалида" қийин ғалабага эришди
03 ноя 2018 19:04
Новости
Аҳмедовнинг жамоаси Хитой чемпионатининг "финалида" қийин ғалабага эришди
2 очколик тафовут билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турган "Шанхай СИПГ", амалдаги чемпион "Гуанчжоу Эвергранд" жамоаси меҳмони бўлди. Дуранг натижа ҳам Витор Перейра шогирдларининг фойдасига хизмат қиладиган учрашувни томоша қилиш учун стадионга 60 000 нафарга яқин мухлис ташриф буюрди. Стадиондаги шовқин шу даражада кучли бўлдики, аксар ҳолатларда ҳакамнинг ҳуштаги эшитилмади.
Перейра бугунги ўйинда Хитойдаги лимит туфайли сўнгги ўйинларда ўз ўрнини Элкесонга бўшатиб беришга "мажбур" бўлаётган Аҳмедовга ишонч билдирди. Сабаби битта, рақиб сафида яқиндагина Испания чемпиони бўлган Паулиньодек кучли футболчиси бор. Айнан Паулиньо қийин вазиятга тушиб қолган жамоасини биринчи бўлим сўнггида қутқариб қолди. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган "Шанхай СПИГ"нинг дарвозабонининг иккита қўпол хатоси қимматга тушди. Аввалига Алан де Карвальо (43), ундан кейин Паулиньо гол уриб танаффусга чиқишдан олдин ҳисобни 3:2 кўринишга олиб келдилар.
Яқиндагина "Барселона"да Месси ва Суарес каби футболчилар билан бирга тўп тепиб юрган футболчи, бугун ҳамюртимизнинг жамоаси фойдасига пенальти ишлади.
Иккинчи бўлимда шанхайликлар яна ҳужум тактикасини қўллай бошладилар. Ву Лей ҳисобни теглаштиргач, Жанг Ченг Лин 79-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим қаҳрамони Паулиньо антиқаҳрамонга айланди. Хавф бартараф бўлгандек кўринган бир пайтда, жарима майдончаси ичида Халк қўполлик билан тўхтатилди. Ҳакам ўйлаб ўтирмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Сўнги бора "Зенит" сафида чемпионликни қўлга киритган жамоа сардори дарвозабонга ҳеч қандай имконият олдирмади, 3:5.
2007 йилда "Пахтакор" таркибида мамлакат чемпиони бўлган Одил Аҳмедов орадан 11 йил ўтиб яна олтин медални қўлга киритишга жуда ҳам яқин турибди.
Хитой Суперлигаси мутассаддилари бугунги ўйиннинг аҳамиятини яхши билганлари учун ҳам бош ҳакамликка Германия Бундеслигасидан Бастиан Данкертни таклиф этган эдилар. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 6 дақиқа қўшиб ерган УЕФА ҳаками, 94-дақиқада "Гунчжоу Эвергранд" фойдасига пенальти берди, 4:5.
Хитой Суперлигаси 2004 йил тузилган бўлиб, сўнгги 7та чемпиони айнан "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ҳисобланар эди. Одил Аҳмедов жамоасининг энг яхши кўрсатгичи 2-ўрин бўлиб, бу натижа 2017 йил қўлга киритилган эди.
Қизиллар 29-турда "Шэньси Чаньба" жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Айнан шу куни жамоа очко йўқотмаса бўлгани, "Шанхай СПИГ" Хитой Суперлигасининг чемпиони унвонини қўлга киритади.
Гуанчжоу Эвергранд Паулиньо - 30', Алан де Карвальо - 43', Паулиньо - 45', Алан де Карвальо - 90' Суперлига . Тур 28 03/11/2018, 16:35
Шанхай Ист Эйша Wenjun Lyu - 14', Huikang Cai - 40', У Лэй - 50', Жанг Ченг Лин - 79', Халк - 89' Стадион: Tianhe Stadium, 49967 зрителей Главный судья: Bastian Dankert
Хитой Суперлигаси 28-турдан сўнг
Комментарии