RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  19 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Аҳмедов: "Ўруновнинг "Спартак"даги дебют голидан жуда ҳам мамнунман" Новости

Аҳмедов: "Ўруновнинг "Спартак"даги дебют голидан жуда ҳам мамнунман"

"Тяньцзинь Тэда"да ижара асосида ўйнаётган "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Остон Ўруновнинг "Спартак"даги дебют голи ҳақида гапирди.

"Спартак" Россия Кубоги доирасида "Родина" билан баҳс олиб борди ва ўйин 5:1 ҳисобида "қизил-оқлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Хавбек ўша ўйинда ажойиб тарзда дебют голини киритди.

"Ўруновнинг "Спартак"даги дебют голидан жуда ҳам мамнунман. Гол чиройли чиқди. Бу гол унга ишонч бағишлайди, шундай давом этиш керак. Унга фақат омад ва муваффақият тилайман", - дейди Аҳмедов.

19 ёшли Ўрунов 2020 йилнинг август ойида "Уфа"дан "Спартак"га ўтган эди. Футболчи жорий мавсум "Спартак" сафида барча мусобақаларда 3та ўйин (1та асосий таркибда)да майдонга тушди.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика