RU

Последние новости

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  0 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  2 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  5

Аҳмедов "Анжи"да қолади Новости

Аҳмедов "Анжи"да қолади

"Ким кетса кетсин, фақат Одил Аҳмедов эмас". Бу "Анжи" раҳбарининг Одил Аҳмедов трансфери борасидаги сўнгги гапи бўлди.
"Краснодар" клубининг жиддий қизиқишига қарамай, "Анжи" Аҳмедовни сотишдан бош тортди. "Краснодар" мавсум бошидаёқ футболчимизни қўлга киритишни мақсад қилганди. У пайтлар ҳали "Анжи"да футболчиларни оммавий сотиш бошланмаган, барчаси бир маромда кетаётган эди. Кейин "Анжи"да сиёсат ўзгарди. Шунга қарамай, Аҳмедовни клуб қўйиб юбормади. Куни кеча Траоре ва Жусилей жамоани тарк этдилар, аммо Аҳмедовга келган совчиларни яна ортга қайтардилар. Албатта, Аҳмедовнинг клуб раҳбарияти олдида қозонган ҳурмати бизни қувонтиради. Аммо клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб унда руҳий зўриқишни кўряпмиз. Умид қиламиз, янги йил ҳам "Анжи", ҳам Аҳмедов учун омадли келади.

Айни пайтда Аҳмедов "Анжи" сафида Туркия йиғинида иштирок этяпти. Жароҳати боис якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, у 2 ҳафта ичида умумий гуруҳга қўшилади. Маълумотларга кўра, мураббий ва футболчилар уни янги мавсум сардори сифатида эълон қилганлар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика