RU

Последние новости

07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  60 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  23 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе Новости

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе

АГМК ПФК матбуот хизмати жамоанинг навбатдаги трансфери, европалик ҳужумчи Мате Ватсадзени олмалиқликлар сафига қўшилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Жадаллик билан давом этаётган селекция ишлари натижасида клубимиз навбатдаги трансферга қўл урди. Эндиликда АГМК жамоаси шарафини Мате Ватсадзе ҳимоя қилади. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.

Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117та гол муаллифига айланган.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Мате!

Умид қиламизки, Мате Ватсадзе янги мавсумда АГМК жамоаси сафида ёрқин ўйинларни намойиш этиб, кўплаб голлар муаллифига айланади ва жамоамиз тарихида ўз номини ёзиб қўйишга муваффақ бўлади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Мате Ватсадзе ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1988 йил, 17 декабрь

Туғилган жойи: Грузия

Ёши: 31

Позиция: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси (2005-2010, 2018), "Волга" (Россия, 2011), "Дила" (2012), "Орхус" (Дания, 2012-2016), "Локомотив" Тбилиси (2016), "Виборг" (Дания, 2016-2017), "Силькеборг" (Дания, 2018), "Лиепая" (Латвия, 2019), "Қизилқум" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2020-...)

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика