RU

Последние новости

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  70 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев Новости

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттирмоқда.

Клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда, ўтган мавсумда тўп тепган аксарият ўйинчилар билан шартномани узайтирди. Улардан бири - Ботирали Эргашевдир. 2021 йил кўп ҳолларда захирада қолган дарвозабон бу мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Аввалги мавсумдан қандай таассуротлар қолди? 

- Сўнгги икки мавсум  катта тажриба бўлди. Тўғри хулосаларни чиқардим. АГМК учун эса ўтган йил бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди. Ҳаммаси ўз қўлимизда қолганди. Шундай бўлсада, бронза медалларига эга чиқдик. 

- Кўп ҳолларда захирада қолганингизга қарамай АГМК билан шартномани узайтиришга қарор қилдингиз. Бу таклиф клубдан чиқдими ёки бошқа жамоага ўтиш истаги ҳам бормиди?

- Тўғри кўп ҳолларда учрашувни захирада кузатишимга тўғри келди. Бироқ курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ. Клубда қолиб ишлашни истадим. Раҳбарият ҳам шуни маъқул кўрди. 

- "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК. Йилдан-йилга олдига юқори мақсадлар қўйган жамоаларга ўтмоқдасиз. Бу борада ўзингизда ўсиш сездингизми?

- Албатта. Клубнинг олдига қўйган мақсади қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунга яраша кўриниш олади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу албатта фойдамизга ишлайди. 

- 2018 йилги Осиё чемпионатидан сўнг кўп футболчилар легионерга айланди. Уларни йўқотиб қўймаймизми, деган хавотир бор эди. Сизда ҳам шундай имконият юзага келганмиди?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. 2018 йил Хитойдаги Осиё чемпионати ҳаммамиз учун фойда келтирди. Қўшимча мотивация олдик. Ўйлайманки, ортиқча ҳадикка ўрин йўқ. Легионерга айланишга келсак, ҳар бир футболчи хорижда ўйнашни, топ клубларда тўп тепишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- 2021 йилнинг энг яхши 3та дарвозабонини айта оласизми?

- Менинг фикримча, Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Умиджон Эргашев. 

- 2 март санасидан старт оладиган Суперлига баҳсларига ҳозирлик қандай кетяпти?

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Худо хоҳласа чемпионлик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги натижамизни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қиламиз, деб айта оламан. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика