Расман: Ботирали Эргашев – "Нефтчи" футболчиси
10 янв 2024 20:42
Новости
Расман: Ботирали Эргашев – "Нефтчи" футболчиси
Фарғона жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
"Бугун тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда дарвозамиз дахлсизлигини қўриқлайди", – дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати берган хабарда.
Маълумот учун, Ботирали Эргашев ўтган мавсум Олмалиқнинг ОКМК клубида жами 30 та учрашувда ҳаракат қилди. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ''Қўқон-1912'' клубларида тўп тепган.
Айни пайтда дарвозабон Ўзбекистон миллий терма жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии