АГМК ва "Пахтакор" Фарғонада тантанали тарзда кутиб олинди ФОТО
27 окт 2018 15:16
Новости
АГМК ва "Пахтакор" Фарғонада тантанали тарзда кутиб олинди ФОТО
Хабарингиз бор, жорий йилги Ўзбекистон кубоги финал баҳсига Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони мезбонлик қилади.
Финал эртага, 28 октябрь куни соат 15:00да старт олади.
Бугун финалнинг ҳар икки иштирокчи жамоалари – АГМК ҳамда "Пахтакор" вакиллари Фарғона шаҳрига етиб келишди. Вокзалда иккала жамоани тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Унда, ЎФА ҳамда ПФЛ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этишди. Жамоалар финал олди атмосфера анча юқори эканидан мамнун эканликларини билдиришди.
Таъкидлаш жоиз, финал баҳси эртага "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинга кириш имконини берадиган чипталар стадион кассаларида мухлисларга бепул тарзда тақдим этилмоқда.





Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии